Жиззах вилояти ҳокимлиги » Янгиликлар » Вилоят ҳокими ва вилоят фаолларини Назаров Бахромни янги ишга ўтгани муносабати билан учрашуви ўтказилди
20 январь 2021 г 2 143 Комментарии: 0
Куни кеча Қурилиш вазирлиги Пудрат ва махсус монтаж ишлари бозорини мувофиқлаштириш бошқармаси бошлиғи бўлиб ишлаб келаётган Назаров Бахром Амонович Жиззах вилояти ҳокимининг саноатни ривожлантириш, капитал қурилиш, коммуникациялар ва коммунал хўжалик масалалари бўйича ўринбосари лавозимига тайинланганлиги хусусида хабар бериб ўтгандик.
Бахром Назаров мазкур лавозимга тайинлангани муносабати билан вилоят ҳокими Эргаш Салиев, вилоят фаоллари, ташкилот раҳбарлари ва соҳа мутахассислари билан учрашуви ўтказилди.
Учрашувда вилоят ҳокими ва вилоят фаоллари Бахром Назаровни янги лавозим билан табриклашиб, унинг келажакдаги ишларига омад ва мувоффақият тилашди.
Сайт ишлаб чиқиш жараёнида. Келтирилган ноқулайликлар учун узр сўраймиз!