» » Дўстлик туманида 50 та ОВХ агрегатлари мавсумга шай

Дўстлик туманида 50 та ОВХ агрегатлари мавсумга шай

08 август 2023 г 304 Комментарии: 0

Жорий йил Дўстлик тумани пахтакорлари 14459 гектар майдонга чигит экишган эди.

43,0 минг тонна ҳосил етиштиришни мўлжаллаган туман деҳқонлари зарур агротехник талаблар ўз вақтида олиб борилгани сабабли айни пайтда далаларда ғўзалар бир текис очилмоқда.

Улар саноқли кунлардан кейин эса 11853 гектар ғўза майдонларида барг тўкиш ишлари бошлаб юборилади.

Бугун эса Х.Исроилов ФХҲУда дефоляция жараёнига киришиш олдидан махсус агрегатларни тайёргарлигига бағишланган семинар ташкил этилди.

Унда иштирок этган фермерлар ва механизаторларга ғўза дефоляциясининг аҳамияти, жараёнга тайёргарлик кўриш борасида мутахассислар томонидан зарур кўрсатмалар берилди.

скачать dle 12.0

Похожие новости

Сайт ишлаб чиқиш жараёнида. Келтирилган ноқулайликлар учун узр сўраймиз!