» » Жиззахда «Долзарб 30 кунлик» қандай кечмоқда?

Жиззахда «Долзарб 30 кунлик» қандай кечмоқда?

17 август 2022 г 560 Комментарии: 0

Жорий йилнинг 27 июль куни Президентимиз раҳбарлигида пахтачиликдаги долзарб вазифалар муҳокамаси юзасидан ўтказилган йиғилишда ғўзани парваришлаш ва ҳосилдорликни таъминлаш ишларини барча ҳудудларда сифатли амалга ошириш бўйича «Долзарб 30 кунлик» эълон қилинган эди.

Ҳосилга ҳосил қўшиш ойида Жиззах вилоятининг пахтачилик туманларида ҳам ғўза парваришига доир агротехник тадбирларга жиддий эътибор қаратилиб, бу борада амалга оширилаётган ишлар масъуллар томонидан назорат қилиб борилмоқда. Мақсад эса ягона - юқори ҳосилдорликни таъминлаш орқали саноат хомашёсидан мўл ҳосил олиш.

Шунга асосан Дўстлик туманидаги пахта қабул қилиш масканида кўргазмали семинар ташкил этилиб, унда ғўза майдонларини дефолиация қилиш ҳамда ОВХ пуркагичларини мавсумга тайёрлаш масалалари муҳокама қилинди.

— Жорий мавсумда Жиззах вилояти бўйича жами экилган 77 минг 900 гектар пахта майдонининг 70 минг 760 гектарида дефолиация тадбирларини ўтказиш режалаштирилган, — дейди «Ўзагроинспекция»нинг Жиззах вилоят бошқармаси бош инспектори Жумабек Шакаров. — Ушбу агротехник тадбирларда 273 та, хусусан, Дўстлик туманида эса 14 минг 800 гектар майдон учун 58 дона «ОВХ-600» русумли пуркагичдан фойдаланиш белгилаб олинган. Ушбу ускуналарни таъмирлаш учун 290 миллион сўмлик эҳтиёт қисмларга талаб борлиги аниқланди ва улар харид қилиниб, барча техникалар шай ҳолатга келтирилди.

Семинарда, шунингдек, дефолиация тадбирлари учун талаб этиладиган дефолиантлар захирасининг яратилиши ва уларни қўллашдаги меъёрий талаблар тўғрисидаги маълумотлар ҳам йиғилганлар эътиборига ҳавола қилинди. Таъкидланишича, бугунги кунда вилоят бўйича 63 минг 453 гектар майдон учун 253,4 тонна «Супер ХМД», «Дефолиант оригинал», “Redfire”, “Def Ultra”, “Pro Ultra” ва “Agro Avgurum extr”a дефолиантлари захираси яратилган.

скачать dle 12.0

Похожие новости

Сайт ишлаб чиқиш жараёнида. Келтирилган ноқулайликлар учун узр сўраймиз!