Жиззах вилояти ҳокимлиги » Янгиликлар » Жиззахда ерни ўзбошимчалик билан эгаллаганларга чора кўрилди
08 август 2023 г 606 Комментарии: 0
Ер — бебаҳо бойлик. Ундан оқилона фойдаланиш ва асраб-авайлаш бугунги куннинг энг муҳим омилларидан бири ҳисобланади. Бироқ, ана шу бойликларни талон-тарож қилиш, ўзбошимчалик билан эгаллаш каби ҳолатлар афсуски, учраб турибди.
— Инспекторларимиз томонидан ер назорати тизимида, ўтган ярим йил давомида олиб борилган тадбирлар натижасида юридик ва жисмоний шахсларнинг 432 та ҳолатда 570,6 гектар ер майдонни ўзбошимчалик билан эгаллаб олинганлиги аниқланди, — дейди Кадастр агентлиги Жиззах вилояти бошқармаси бошлиғи Нодир Сидиков. — 109 та ҳолатда 552 гектар ер қишлоқ хўжалиги тоифасига, 264 та ҳолатда 10,3 гектари аҳоли пункти, 26 та ҳолатда 2,1 гектари саноат, транспорт, алоқа, мудофаа ва бошқа мақсадларга мўлжалланган ерлар бўлса, 3 та ҳолатда 3,3 гектари ўрмон фонди, 4 та ҳолатда 0,7 гектари сув фонди, 22 та ҳолатда 1,9 гектари захира ерлар ҳисобига тўғри келади.
Юқоридаги ҳолатларни бартараф қилиш бўйича Кадастр агентлиги томонидан ҳуқуқбузарларнинг барчасига огоҳлантириш хатлари берилган. Натижада 240 та ҳолатда 228,9 гектар ер участкалари қайтарилган бўлса, 91,9 гектар майдондаги 42 та ҳолат бўйича судларга даъво аризалари киритилди.
Сайт ишлаб чиқиш жараёнида. Келтирилган ноқулайликлар учун узр сўраймиз!