Жиззах вилояти ҳокимлиги » Янгиликлар » Халқ депутатлари Жиззах вилоят Кенгашининг қирқ олтинчи сессияси ўтказилди
16 август 2023 г 410 Комментарии: 0
Бугун Жиззах вилояти ҳокимлигида Халқ депутатлари вилоят Кенгашининг қирқ олтинчи сессияси ўтказилди.
Сессияда халқ депутатлари вилоят Кенгаши депутатлари, вилоят ҳокими ўринбосарлари ва мутасадди ходимлари, секторлар, ташкилот ва корхоналар раҳбарлари, оммавий-ахборот воситалари вакиллари иштирок этди.
Сессияни Халқ депутатлари вилоят Кенгаши раиси, вилоят ҳокими Эргаш Салиев олиб борди.
Дастлаб, сессияда Сектор раҳбарларининг ҳудудларни ижтимоий-иқтисодий ривожлантириш, инфратузилма объектларини ривожлантириш, “Темир дафтар”, “Аёллар дафтари”, “Ёшлар дафтари” асосида амалга оширилаётган ишлар, Халқ қабулхонаси томонидан секторлар ва ҳудуддаги ташкилотлар раҳбарлари фаолияти, мурожаатлар билан ишлаш ҳолати бўйича киритган ахбороти, вилоят прокуратураси органлари томонидан 2023 йилнинг биринчи ярим йиллигида амалга оширилган ишлар ва вилоятда ҳуқуқбузарликларни олдини олиш ва уларнинг профилактикаси ҳолати тўғрисида ҳисоботлар тингланди.
Шундан сўнг, Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2022 йил 4 апрелдаги “Автомобиль йўлларида инсон хавфсизлигини ишончли таъминлаш ва ўлим ҳолатларини кескин камайтириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги ва Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2022 йил 12 июлдаги 2022—2026 йиллар давомида амалга оширилиши мўлжалланган "Хавфсиз ва равон йўл" умуммиллий дастурини тасдиқлаш тўғрисида қарорларининг ижроси ҳам эшитилди.
Шунингдек, сессия кун тартибидаги Президентимизнинг 2020 йил 24 ноябрдаги “Суд ҳужжатлари ва бошқа органлар ҳужжатларини ижро этиш тизимиини янада такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги Фармони ижроси, ҳудудни ижтимоий-иқтисодий ривожланишининг энг муҳим ва долзарб масалалари юзасидан вилоят ҳокимининг ўринбосарларининг ҳисоботлари эшитилиб, вилоят бюджетининг қўшимча манбалардан фойдаланиш тўғрисидаги масала кўриб чиқилди.
Халқ депутатлари вилоят Кенгашининг қирқ олтинчи сессияси кун тартибига киритилган масалалар юзасидан тегишли қарорлар қабул қилинди.
Вилоят ҳокимлиги Ахборот хизмати
Сайт ишлаб чиқиш жараёнида. Келтирилган ноқулайликлар учун узр сўраймиз!