» » Бахмалдаги плантацияларда етиштирилган заъфарон маҳсулоти Тожикистонга экспорт қилинди

Бахмалдаги плантацияларда етиштирилган заъфарон маҳсулоти Тожикистонга экспорт қилинди

21 август 2023 г 456 Комментарии: 0

Бугунги кунда BMB Trade Group компаниясининг BMB Za’faron бренди остидаги маҳсулоти жаҳон бозорларига шаҳдам қадамлар билан кириб боришни давом этмоқда.

Компания томонидан Жиззах вилояти Бахмал туманида жойлашган плантацияларда етиштирилган олий сифатли заъфарон маҳсулотининг навбатдаги партияси 19 август куни Тожикистонга экспорт қилинди.

Таъкидлаш жоизки, BMB Za’faron миллий бренди остидаги заъфарон Италия, Франция ва Жанубий Кореянинг нуфузли лабораторияларида чуқур текширув натижаларига кўра олий категорияга эга маҳсулот деб тан олинган.

Мухтасар айтганда, BMB Za’faron миллий бренди остидаги заъфарон маҳсулотини экспорт қилиш ҳажмларининг ортиши Ўзбекистонни жаҳон бозорларига заъфарон етказиб берувчи мамлакатлар орасида етакчи ўринларни эгаллашига замин яратади.

скачать dle 12.0

Похожие новости

Сайт ишлаб чиқиш жараёнида. Келтирилган ноқулайликлар учун узр сўраймиз!