» » Жиззахда киноижодкорлар ҳарбийларни байрам билан қутлашди

Жиззахда киноижодкорлар ҳарбийларни байрам билан қутлашди

21 август 2023 г 269 Комментарии: 0

Марказий ҳарбий округнинг Жиззах гарнизонидаги ҳарбий қисмда округ қўмондонлиги ҳамда Мудофаа вазирлиги ҳузуридаги жамоатчилик кенгаши билан ҳамкорликда Мустақиллигимизнинг 32 йиллиги ҳамда мамлакатимизда ўтказилаётган “Янги Ўзбекистоннинг янги кинолари” ойлиги муносабати билан кино ва театр ижодкорлари иштирокида учрашув ўтказилди.

Дастлаб пойтахтдан ташриф буюрган меҳмонлар Жиззах гарнизони Маънавият ва маърифат маркази ҳарбий оркестр жамоасининг Ватаннни мадҳ этувчи куй-қўшиқлари билан тантанали кутиб олинди.
Ҳарбий хизматчилар ҳамда уларнинг оила аъзолари билан ўткан учрашувда таниқли актёр ва актрисалар тинч ва осуда ҳаётимизни таъминлаётган ҳарбийларни байрам билан қутлаб, халқимизнинг шукроналик туйғуси билан яшашга ва инсон қадрини улуғлаш қўшаётган ҳиссаларини эътироф этишди.
Шундан сўнг, миллий кино санъатимизнинг “Олтин фонди”дан ўрин олган асарларни оммага ёйишга, унинг яратилиш тарихи ва мазмун моҳиятини етказиш аҳд қилган ижодкорлар бу гал турли кинофилм ва спекталлардан парчалар намойиш этишди.
Aйниқса, санъаткорлар томонидан Ватан ва тинчликни улуғловчи куй-қўшиқларнинг ижро этилгани барчани шу она заминни асраб-авайлаш ва тинч замоннинг қадрига етишга ундаган бўлса, ажаб эмас.
Умуман олганда бу каби учрашувлар ҳар бир киши руҳиятига ижобий таъсир кўрсатиб, ҳаётдан мамнун, завқ олиб яшашга ундамоқда. Ушбу тадбир ҳарбийларимизга экранларда севиб томоша қилган кино қаҳрамонлари, қўшиқчилари билан юзма-юз кўришиш имкониятини яратгани билан ҳам аҳамиятлидир.

скачать dle 12.0

Похожие новости

Сайт ишлаб чиқиш жараёнида. Келтирилган ноқулайликлар учун узр сўраймиз!