» » Жиззахда ҳарбий оркестр жамоаси қорбобо либосида

Жиззахда ҳарбий оркестр жамоаси қорбобо либосида

30 декабрь 2022 г 450 Комментарии: 0

Марказий ҳарбий округи Жиззах гарнизонидаги маънавият ва маърифат марказининг ҳарбий оркестр жамоаси ҳарбий “Ватанпарварлик ойлиги” доирасида юртдошларимизга Янги йил байрами кайфиятини улашиш мақсадида Янги йил арчаси ўрнатилган майдонларда концерт дастурларини намойиш этмоқда.

Ҳарбий оркестр жамоаси тантанаворлик ва ватанпарварлик руҳини шаклантирувчи жозибадор куйлари, кўнгилочар дастурлари билан тингловчиларда байрамона кайфият ва кўтаринки руҳ уйғотаётир.  

Ҳарбий ижодкорларнинг она Ватанни мадҳ этувчи қўшиқлари, классик ва миллий куйлари жиззахликларга ва айниқса, байрамни нишонлашга чиққан ҳарбий хизматчиларнинг фарзандларида чуқур таассурот қолдирмоқда.

Ҳарбий оркестрнинг Қорбобо кийимларида марказий кўчалар, кўнгилочар савдо марказлари бўйлаб ўтказган тантанавор намойишлари юртдошларимизни “Халқ ва армия – бир тану бир жон!” эканлигини намоён этмоқда.

Жиззах вилоятининг барча шаҳар ва туманларида ҳарбий “Ватанпарварлик ойилиги” байрамона ва кўтаринки руҳда қизғин давом этмоқда.

 

скачать dle 12.0

Похожие новости

Сайт ишлаб чиқиш жараёнида. Келтирилган ноқулайликлар учун узр сўраймиз!