Жиззах вилояти ҳокимлиги » Янгиликлар » Зафарободда Олтиариқ тажрибаси асосида узум етиштирилади
23 август 2023 г 511 Комментарии: 0
Зафаробод тумани «Мададкор қуш» фермер хўжалигида Олтиариқ тажрибаси асосида узум етиштириш ва уни парвариш қилишга бағишланган кўргазмали семинар бўлиб ўтди.
Унда вилоятнинг аграр соҳага тааллуқли ташкилотлари, соҳа олимлари ва узумчилик билан шуғулланиш истагидаги тадбиркорлар иштирок этишди.
— Мамлакатимизда узумчилик ва виночилик соҳасини янада ривожлантириш, янги истиқболли саноатбоп узум навларини кўпайтириш ва етиштиришни йўлга қўйиш, қайта ишлаш корхоналарини маҳсулотлар билан таъминлаш ва аҳолини йилнинг тўрт фаслида ҳам сифатли узумлар билан баҳраманд этиш мақсадида янги узумзорлар барпо қилинмоқда, — дейди семинарда сўзга чиққан Жиззах вилояти ҳокимининг қишлоқ ва сув хўжалиги масалалари бўйича ўринбосари Ойбек Ашурматов. — Бу ишларни амалга оширишимизда давлатимиз раҳбарининг жорий йил 3 августдаги “2023-2026 йилларда узумчилик ва виночилик соҳасини янада ривожлантиришга қаратилган чора-тадбирлар тўғрисида”ги қарори муҳим дастуруламал бўлмоқда.
Юртимизда узумчилик ва узум маҳсулотлари етиштириш, қайта ишлаш ва экспортга йўналтиришга катта эътибор берилаётгани бежиз эмас. Ўрганишлар натижасига кўра, тоғли ва сув танқислиги вужудга келадиган ерларда 1 гектар майдонда узум етиштириш учун ўртача 120-130 миллион сўм харажат қилинса, 4-5 йилдан кейин гектаридан 300 миллион сўм ва ундан ошиқроқ соф фойда олиш имкони мавжуд.
Сайт ишлаб чиқиш жараёнида. Келтирилган ноқулайликлар учун узр сўраймиз!