» » Шароф Рашидов туманида «Бизнес ва инсон ҳуқуқлари» йўналишида ўқув семинар ўтказилди

Шароф Рашидов туманида «Бизнес ва инсон ҳуқуқлари» йўналишида ўқув семинар ўтказилди

25 август 2023 г 338 Комментарии: 0

Шароф Рашидов тумани ҳокимлигида Ўзбекистон Республикаси Президентининг Ўзбекистон Республикасида «Инсон ҳуқуқлари соҳасидаги Миллий таълим дастурини тасдиқлаш тўғрисида»ги мувофиқ Тадбиркорлар ва фермерлар учун «Бизнес ва инсон ҳуқуқлари» йўналишида ўқувларни ташкил этиш ижроси юзасидан ўқув семинар ташкил этилди.

Ушбу ўқув семинарида Ўзбекистон Савдо-саноат палатаси ҳудудий бошқармаси бошлиғи ўринбосари Закиров Нодир, Инсон ҳуқуқлари бўйича миллий маркази таҳлил ва тадқиқотлар бўлими етакчи мутахассиси Набиев Аббосбек , Бизнес Омбудсманнинг Жиззах вилоятдаги вакили Қурбонов Тошпўлат, Ўзбекистон фермер, деҳқон хўжаликлари ва томорқа ер эгалари Жиззах вилоят кенгаши маъсули Тўрабоев Ўктам ҳамда тадбиркорлар ва фермерлар иштирок этишди.

Семинар давомида қуйидаги мавзулар муҳокама қилинди:

Бизнесда коррупцияга қарши курашиш ва тадбиркорларнинг ҳуқуқий онгини ривожлантириш;
Тадбиркорларнинг ер билан боғлиқ ҳуқуқлари ва уларни амалга ошириш механизмлари;
Тадбиркорликнинг қонунчилик асослари, соҳадаги қўллаб-қувватлаш тизими ва ҳоказолар.

Семинар сўнгида тадбиркорлар ва фермерларнинг мурожаатлари тингланди ҳамда мазкур мурожаатлар бўйича тегишли ташкилот масъуллари томонидан батафсил тушунчалар берилди.

скачать dle 12.0

Похожие новости

Сайт ишлаб чиқиш жараёнида. Келтирилган ноқулайликлар учун узр сўраймиз!