» » Дўстлик туманида нуронийларни тиббий кўрикдан ўтказилди

Дўстлик туманида нуронийларни тиббий кўрикдан ўтказилди

30 август 2023 г 242 Комментарии: 0

ССВ ташаббуси билан юртимизда ўтказилаётган "Кексалар саломатлик ойлиги" акцияси доирасида вилоятимизда нуронийларни тиббий кўрикдан ўтказиш давом этмоқда.
Тиббий кўрик давомида аниқланган беморларга бирламчи тиббий санитария ёрдами муассасаларда ташкил этилган кундузги бўлимларда амбулатор, туман ва вилоят даражасидаги даволаш профилактика муассасаларида стационар шароитда, юқори технологик амалиётларга муҳтож беморларга вилоят ва Республика миқёсидаги муассасаларда даволаниш учун тавсия ва йўлланмалар берилмоқда.
– Биз кексаларга берилаётган шунчалик эътибордан хурсандмиз, – дейди Дўстлик тумани “Мевазор” маҳалласида яшовчи Анорбой Қучқоров. – Шифокорлар уйимизга келиб, тиббий кўрикдан ўтказди. Саломатлигимни тиклаш учун туман марказий шифохонасига тавсия берди. Яқинда даволаниб чиқдим. Фурсатдан фойдаланиб, ҳурматли Президентимиз, тиббиёт ходимларига ўз миннатдорчилигимни билдираман.
"Кексалар саломатлик ойлиги" акцияси август ойининг охиригача давом этади.

скачать dle 12.0

Похожие новости

Сайт ишлаб чиқиш жараёнида. Келтирилган ноқулайликлар учун узр сўраймиз!