» » Жиззах вилояти ҳокими Олий таълимнинг педагог ходимлари ҳамда мактаб ўқитувчилари билан учрашув ўтказди

Жиззах вилояти ҳокими Олий таълимнинг педагог ходимлари ҳамда мактаб ўқитувчилари билан учрашув ўтказди

05 сентябрь 2023 г 288 Комментарии: 0

Хабарингиз бор, Президентимиз раислигида жорий йилнинг 28 август куни мактабларда таълим сифатини ошириш, ўқувчи ўрнини кўпайтириш ва ўқитувчиларни қўллаб-қувватлашга қаратилган устувор вазифалар юзасидан видеоселектор йиғилиши ўтказилган эди.

Мазкур видеоселектор йиғилишида белгилаб берилган устовур вазифалар ҳамда янги ўқув йилида амалга оширилиши керак бўлган ишлар юзасидан вилоят ҳокими Эргаш Салиев Жиззах шаҳрида янгидан барпо этилган 30-мактабда Олий таълимнинг педагог ходимлари ҳамда мактаб ўқитувчилари билан учрашув ўтказди.

Учрашувда “Янги Ўзбекистон – мактаб остонасидан бошланади”, деган эзгу ғоя асосида бу соҳада вилоятда амалга оширилаётган ишлар хусусида вилоят ҳокими эргаш Салиев сўз юритди.

Жумладан, сўнгги йилларда вилоятда кўплаб замонавий мактаблар барпо этилаётгани, Президент мактаблари, ижод мактаблари ва ихтисослаштирилган мактаблар тармоғи кенгаяётгани бугун ўз натижасини бераётгани айтилди, шу билан бирга мазкур тармоқда ишларни жадаллаштириш таъкидлаб ўтилди.

Бугунги кунда вилоятда халқ таълими тизимига қарашли жами 597 та таълим ташкилотлари мавжуд бўлиб, шундан 554 та мактаб, 4 та махсус мактаб, 1 та Президент мактаби, 1 та ижод мактаби, 13 та ихтисослаштирилган мактаб, 9 та хусусий мактаблар шулар жумласидандир.
Шунингдек, 14 та “Баркамол авлод” болалар мактаби ва 1 та Болалар кутубхонасидир.

Мактабларнинг ўзига 2017-2023 йиллар давомида 876 та объектларига жами 946,2 млрд.сўм Давлат бюджетидан маблағлар ажратиб берилган. Шундан, 17 та мактаблар янги қурилиши учун 183,4 млрд.сўм, 224 та мактабларни реконструкция қилиш учун 370,0 млрд.сўм, 180 та мактабларни мукаммал таъмирлаш учун 281,7 млрд.сўм ҳамда 455 та мактабларни жорий таъмирлаш учун 111 млрд.сўм ажратиб берилган.

Бироқ, вилоят ҳокими Эргаш Салиев мактаб таълими соҳасида долзарб масалалар ҳали кўплиги, Олий ўқув юртида тайёрланаётган педагогларнинг малакасини ошириш, болаларга сифатли таълим бериш йўлида нафақат мактаб, балким шу йўналишда ўқишни битираётган кадрлар сифатига ҳам эътибор бериш кераклигини таъкидлади.

Шу каби таҳлилларни қайд этар экан вилоят ҳокими мактабларни ва у ерда ёшларга дарс бераётган кадрларни ҳам мазмун, ҳам шароит жиҳатидан яхшилаш бўйича барча масъул бўлган шахслар бир вақтни ўзида ҳаракат қилиши кераклигини айтди.

Вилоят ҳокимлиги Ахборот хизмати 

скачать dle 12.0

Похожие новости

Сайт ишлаб чиқиш жараёнида. Келтирилган ноқулайликлар учун узр сўраймиз!