» » Инсонлар меҳнатини қадрига етайлик!

Инсонлар меҳнатини қадрига етайлик!

06 сентябрь 2023 г 351 Комментарии: 0

Хабарингиз бор жорий йилнинг март ойидан бошлаб Жиззах шаҳрининг марказий Шароф Рашидов шоҳ кўчасида  кенг кўламдаги бунёдкорлик ишлари бошлаб, иккита ер ости йўли ва йўл қисми 3 қатордан 4 қаторга кенгайтириш ишлари амалга оширилган эди.

Биринчи ер ости йўли Тошлоқ маҳалласидаги “Ucell” офисидан  Республика шошилинч тиббий ёрдам илмий маркази Жиззах филиалига ўтиш қисмида бунёд этилган бўлса, иккинчи ер ости йўли марказий кўчадаги аҳоли энг кўп серқатнов бўлган қисми Жиззах Давлат педагогика университети томондан Жиззах вилояти ҳокимлиги томонга ўтиш қисмида қуриб фойдаланишга топширилганди.

Шунингдек, Жиззах Давлат педагогика университети ва Жиззах вилояти ҳокимлиги тарафида аҳолига қулай бўлиши учун икки томонга чиққанда бекатлар қурилиб бугунги кунда беминнат хизмат қилмоқда. 

Афсуски, аҳолига қулайлик яратилган иккита ер ости йўли ва бекатларга қўштирноқ ичидаги тадбиркорлар томонидан турлихил қоғоз эълонлар дуч келган жойга ёпиштирилиб, атроф мухитни ифлос қилиш билан бирга ўтаётган одамларни кунглини хира қилмоқда.

Ер ости йўлларида эълонлар учун махсус жойлар бўлишига қарамасдан мазкур ишни қилаётган шахслар аввало бу қилмиши  яхши эмаслигини англаб етишса ва атроф мухитни озодалиги йўлида ишлаётган инсонларни  меҳнати қадрига етишса нур устуга аъло нур бўлар эди.

Акс холда бу каби ишларга йўл қўйганлар Ўзбекистон Республикаси Маъмурий кодексининг 161-моддасига асосан жаримага тортилмоқда ҳамда бундан кейин ҳам мазкур ҳолатга йўл қуйганлар ҳам жаримага тортилади.

скачать dle 12.0

Похожие новости

Сайт ишлаб чиқиш жараёнида. Келтирилган ноқулайликлар учун узр сўраймиз!