» » Жиззах вилояти ҳокими Хубей провинцияси халқ ҳукумати ташқи ишлар бошқармаси бошлиғини қабул қилди

Жиззах вилояти ҳокими Хубей провинцияси халқ ҳукумати ташқи ишлар бошқармаси бошлиғини қабул қилди

08 сентябрь 2023 г 438 Комментарии: 0

Жиззах вилояти ҳокими Хубей провинцияси халқ ҳукумати ташқи ишлар бошқармаси бошлиғини қабул қилди.

Хитой Халқ Республикасининг Хубей провинцияси халқ ҳукумати ташқи ишлар бошқармаси бошлиғи Zhang Xiaomei бошчилигидаги делегация аъзоларини вилоят ҳокими Эргаш Салиев вилоят ҳокимлигида қабул қилди.

Вилоят ҳокими Эргаш Салиев музокаралар давомида вилоятнинг иқтисодий-ижтимоий ва инвестиция салоҳияти ҳамда ҳудудларда амалга оширилаётган инвестиция лойиҳалари бўйича тушунчалар бериб, вилоятнинг асосий драйвер соҳалари бўлган автомобилсозлик, текстил, қурилиш материаллари ишлаб чиқариш, қишлоқ хўжалиги, туризм соҳасида инвестиция лойиҳаларни хусусида сўз юритди.

Шу билан бирга вилоят ҳокими Эргаш Салиев бошчилигида вилоят делегацияси вакилларининг жорий йилнинг май ойида Хитой Ҳалқ Республикасига ташрифи чоғида вилоятлар ўртасида қилинган қўшма тадбирлар натижасида кўп қиррали ҳамкорлик сифат жиҳатдан янги даражага кўтарилиб боргани ҳақида сўз юритилди.

Жумладан, Минтақалараро ҳамкорликнинг амалий аҳамияти ва салоҳиятини инобатга олган холда Жиззах вилояти ва Шаньдун провинцияси ўртасида "Савдо-иқтисодий соҳаларда ҳамкорлик бўйича протокол" имзоланди. Ушбу битим ўзаро манфаатли савдо-иқтисодий ҳамкорликни кенгайтириш, қўшма лойиҳаларни амалга оширилиши ва бизнес доира вакиллари ўртасида алоқалар ўрнатилишига пойдевор яратгани алоҳида таъкидланди.
Бугунги кунда Хитойнинг вилоятда 40 та қўшма корхоналари фаолият олиб бормоқда. Улардан энг сўнгги йирик ишлаб чиқаришлардан бири “Chery Automobile” компанияси томонидан Chery бренди остида автомобиллар конвейердан чиқиши ва «BYD» бренди остида электромобиллар ишлаб чиқариш техналогиялари вилоятда ўрнатилганидир.

Хубей провинцияси халқ ҳукумати ташқи ишлар бошқармаси бошлиғи Zhang Xiaomei икки давлат ўртасидаги ҳамкорликни юқори баҳолаб, вилоятлар ўртасида ҳамкорликда янги истиқболли лойиҳалар амалга ошириш борасида ўз таклифларини бериб ўтди.
Вилоят ҳокими меҳмонларни IT-Park Жиззах вилояти филиали ҳамда вилоят ҳокимлиги Анжуманлар саройи билан яқиндан таништирди.

Шунингдек, Жиззах шаҳридаги Президент мактаби, "Sambhram" университети Вилоят марказий кутубхонаси ҳамда “Жиззах” эркин иқтисодий зонасида “Iruskon” қандолат корхонаси фаолияти ҳам кўрсатиб ўтилди.

Вилоят ҳокимлиги Ахборот хизмати 

скачать dle 12.0

Похожие новости

Сайт ишлаб чиқиш жараёнида. Келтирилган ноқулайликлар учун узр сўраймиз!