» » Бош вазир ўринбосари Жамшид Хўжаев Дўстлик туманидаги Микросаноат ва хизмат кўрсатиш марказида бўлди

Бош вазир ўринбосари Жамшид Хўжаев Дўстлик туманидаги Микросаноат ва хизмат кўрсатиш марказида бўлди

13 сентябрь 2023 г 389 Комментарии: 0

Шу йилнинг 8 сентябр куни Президент Шавкат Мирзиёев раислигида саноат корхоналари барқарор ишлаши учун тармоқ ва ҳудудларда амалга оширилаётган ишлар муҳокамасига бағишланган видеоселектор йиғилиши бўлиб ўтди.

Унда давлат раҳбари томонидан глобал ишлаб чиқариш ва транспорт-логистикадаги узилишлар, ҳамкор давлатлардаги инфляция саноат ишлаб чиқариш ва экспорт бўйича режалар муҳокама этилиб, мутасаддиларга топшириқлар берилган эди.

Бош вазир ўринбосари Жамшид Хўжаев Дўстлик туманидаги Микросаноат ва хизмат кўрсатиш маркази, “Сангзор текстил кластер” МЧЖнинг чигитни қайта ишлаш цехи, “Дўстликдон маҳсулотлари” АЖ ҳамда Манас маҳалласида жойлашган "SEVEN HILLS AGRO JZ" МЧЖ дала шийпонидан бўлди.

Жамшид Хўжаев ҳар бир субъект раҳбари билан бевосита мулоқотда бўлиб, саноат маҳсулотлари ишлаб чиқариш ҳажмини ошириш, экспортни ривожлантириш, ишлаб чиқарилаётган маҳсулотлар тан нархини пасайтириш, шу билан биргалик улардаги инфратузулмалар билан боғлиқ муаммоларни ўрганди.

скачать dle 12.0

Похожие новости

Сайт ишлаб чиқиш жараёнида. Келтирилган ноқулайликлар учун узр сўраймиз!