Жиззах вилояти ҳокимлиги » Янгиликлар » Жиззахда саноат технопарки қурилади
15 сентябрь 2023 г 485 Комментарии: 0
Жиззах вилояти ва Хитой Халқ Республикаси билан ҳамкорликда амалга оширилиши режалаштирилган саноат технопарки қурилишига тамал тоши қўйиш маросими бўлиб ўтди.
Тадбирда Жиззах вилояти ҳокими Эргаш Салиев, Хитойнинг Савдо-саноат палатаси ижрочи раиси Лю Юй ва тадбиркорлар ҳамда фаоллар иштирок этишди.
Вилоят ҳокими тадбир аввалида хорижий ҳамкорларга Жиззах вилояти билан иқтисодий ҳамкорликни ривожлантириш ва мустаҳкамлашда кўрсатаётган фаол ёрдами учун алоҳида миннатдорчилик билдирди.
Таъкидланишича, сўнгги бир неча йил ичида Жиззах вилоятида Хитой капитали иштирокида рўйхатга олинган корхоналар сони 40 дан ошди ва ушбу корхоналар томонидан ҳудудга бугунгача 910,0 млн. доллардан ортиқ инвестициялар жалб этилган.
Шунингдек, иқтисодий ҳамкорликни мустаҳкамлаш баробарида Жиззах вилояти Шароф Рашидов тумани ҳудудида 2023-2025-йилларда амалга ошириладиган лойиҳа натижасида мингдан ортиқ янги иш ўринлари яратилади, саноат маҳсулотларини ишлаб чиқариш хажми 1,5 борабарга ортади.
Маълум қилинишича, Технопарк ўз ичига электротехника маҳсулотлари, кимёсаноати, текстил ва қурилиш материаллари каби соҳалардаги ишлаб чиқариш лойиҳаларни қамраб олади.
Сайт ишлаб чиқиш жараёнида. Келтирилган ноқулайликлар учун узр сўраймиз!