» » Жиззахда ДХХ гиёҳвандлик воситасининг ноқонуний айланмасига чек қўйди

Жиззахда ДХХ гиёҳвандлик воситасининг ноқонуний айланмасига чек қўйди

15 сентябрь 2023 г 405 Комментарии: 0

Ҳозирда ҳолатлар юзасидан Давлат хавфсизлик хизматининг жойлардаги тергов бўлимлари томонидан жиноят ишлари қўзғатилган. Давлат хавфсизлик хизмати томонидан қарийб 15,5 кг гиёҳвандлик воситасининг ноқонуний айланмасига чек қўйилди. Бу ҳақда ДХХ хабар бермоқда.

Давлат хавфсизлик хизматининг Жиззах вилояти бўйича бошқармаси ходимлари томонидан вилоят божхона бошқармаси билан ҳамкорликда ўтказилган тезкор тадбирда, Тожикистоннинг Сўғд вилояти Панжикент туманида яшовчи Тожикистон фуқароси Жиззах вилоятининг Бахмал туманида яшовчи 2 нафар таниши билан ўзаро тил бириктириб, Тожикистондан контрабанда йўли билан келтирилган 9 кг 530 гр “опий” моддасини 55 минг АҚШ долларига сотган вақтларида ушланди.

ДХХ ходимлари томонидан вилоят ИИБ билан ҳамкорликда Зомин туманида ўтказилган тезкор тадбирда эса 3 нафар Тожикистон фуқаролари ушланиб, улардан 2 кг 986 гр. «гашиш» моддаси процессуал тартибда расмийлаштириб олинди. Тезкор тадбир давом эттирилиб, уларни Даштобод шаҳарчасидаги умумий овқатланиш масканида кутиб турган яна бир Тожикистон фуқароси ушланди. Аниқланишича, ушбу гиёҳвандлик воситаси ҳам Тожикистондан олиб келинган.

скачать dle 12.0

Похожие новости

Сайт ишлаб чиқиш жараёнида. Келтирилган ноқулайликлар учун узр сўраймиз!