» » Форишда тадбиркор аҳоли билан мулоқот ўтказди

Форишда тадбиркор аҳоли билан мулоқот ўтказди

16 сентябрь 2023 г 258 Комментарии: 0

Фориш туманида тадбиркорлар сафини кенгайтириш, аҳолини, айниқса, ёшларни тадбиркорликка йўналтириш ҳамда тадбиркорлар фаолияти билан аҳолини кенг хабардор қилиш мақсадида тумандаги тадбиркорлик соҳасида катта муваффақиятларга эришиб келаётган тадбиркорлар билан аҳолининг учрашувлари ташкил этилиб келинмоқда.
Ана шундай тадбиркорлар билан аҳоли учрашувининг навбатдагиси туманнинг 1-сектор ҳудудидаги “Ўхум” маҳалласи Ҳаёт қишлоғида туризм соҳасида тадбиркорлик билан шуғулланиб, катта тажриба тўплаган “Hayot ecotourism” масъулияти чекланган жамияти раиси Нарзулло Мусаев билан бўлиб ўтди.
Учрашувда маҳалла аҳолиси, маҳаллада фаолият юритаётган тадбиркорлар ва тадбиркорлик фаолиятини бошламоқчи бўлган ёшлар иштирок этишди.
Учрашувда дастлаб, туман ҳокимининг молия, иқтисодиёт ва камбағалликни қисқартириш масалалари бўйича биринчи ўринбосари Шавкат Узоқов сўзга чиқиб, туманда туризм соҳасини ривожлантириш, туризм соҳасида тадбиркорлик фаолиятини олиб бораётган тадбиркорларга мамлакатимизда яратиб берилаётган шарт-шароитлар ҳақида батафсил тўхталиб ўтди.
Шунингдек, учрашувда тадбиркор “Hayot ecotourism” масъулияти чекланган жамияти раиси Нарзулло Мусаев сўзга чиқиб, ўзининг тадбиркорлик фаолияти, бизнес лойиҳалари ҳақида сўз юритиб, тадбиркорлик фаолияти билан шуғулланиш истагида бўлган ёшларга маслаҳат ва йўл-йўриқларини берди.
Учрашувда туман инвестициялар, саноат ва савдо бўлими бошлиғи ўринбосари Алиддин Эрхонов, ҳудудларда туризм инфратузилмаси ва хизмат турларини кенгайтириш ҳамда тадбиркорликни ривожлантириш шўъбаси мудири Ғанишер Тўймуродовлар ҳам сўзга чиқиб, маҳалла аҳолиси ўртасида туризм соҳасида тадбиркорликни кенгайтириш юзасидан ўз фикр-мулоҳазаларини билдиришди.
Нарзулло Мусаев туризм соҳасида тадбиркорлик фаолияти билан шуғулланиб, меҳмон уйлари ташкил этган. Ҳар йили АҚШ, Франция, Канада, Германия, Англия, Россия, Қозоғистон ва бошқа чет давлатлардан келган экотуризм сайёҳларига хизмат кўрсатади.
Шундан сўнг тадбир иштирокчилари тадбиркор томонидан ташкил этилган меҳмон уйлари ва унинг тадбиркорлик фаолияти билан яқиндан танишдилар.

скачать dle 12.0

Похожие новости

Сайт ишлаб чиқиш жараёнида. Келтирилган ноқулайликлар учун узр сўраймиз!