» » Фориш туманида Камбағалликни қисқартириш ва бандликка кўмаклашиш бўлими раҳбари тайинланди

Фориш туманида Камбағалликни қисқартириш ва бандликка кўмаклашиш бўлими раҳбари тайинланди

19 сентябрь 2023 г 375 Комментарии: 0

Жиззах вилоят камбағалликни қисқартириш ва бандлик бошқармаси бошлиғининг 2023 йил 15 сентябрдаги буйруғига асосан Исломов Шавкат Яхшибекович Фориш туман Камбағалликни қисқартириш ва бандликка кўмаклашиш бўлими бошлиғи лавозимига тайинланди.

Исломов Шавкат Яхшибекович тайинловга қадар тумандаги “Хонбанди” маҳалла фуқаролар йиғини раиси лавозимида фаолият юритаётган эди.

Бугун Фориш туман ҳокимлигида бўлиб ўтган фаоллар йиғилишида Фориш туман ҳокими Икром Матиев Исломов Шавкат Яхшибековични таништирди ва камбағалликни қисқартириш ва бандликка кўмаклашиш бўлими олдида турган вазифаларга тўхталиб ўтди.

Исломов Шавкат Яхшибекович 1973 йилда “Оқтепа” маҳалласи Оқтепа қишлоғида туғилган.

скачать dle 12.0

Похожие новости

Сайт ишлаб чиқиш жараёнида. Келтирилган ноқулайликлар учун узр сўраймиз!