» » ХАЛҚИМИЗ ИРОДАСИ ВА ОРЗУ УМИДИ АКС ЭТГАН ҲУЖЖАТ

ХАЛҚИМИЗ ИРОДАСИ ВА ОРЗУ УМИДИ АКС ЭТГАН ҲУЖЖАТ

20 сентябрь 2023 г 458 Комментарии: 0

Давримизнинг ўзига хос хусусияти унинг шиддати билан ўлчанадиган вақтда яшаяпмиз. Ушбу шиддатга мос шижоатга эга бўлмаган, давр билан бирга, кези келганда ундан олдин бир қадам ташлашга интилмаганлар ортда қолиши тайин. Бу эса, амалга ошириладиган барча узоқ муддатли саъй-ҳаракатларни олдиндан пухта режалаштиришни, сафарбарликни, фидойилик билан қилинадиган меҳнатни талаб қилади.

Давлатимиз раҳбари томонидан имзоланган “Ўзбекистон –2030” стратегияси тўғрисида”ги фармон ҳамда “Ўзбекистон –2030” стратегиясини 2023 йилда сифатли ва ўз вақтида амалга ошириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги қарорни синчковлик билан ўрганар эканман, хаёлимдан беихтиёр ана шундай фикрлар ўтди.

Келгуси етти йилда амалга ошириладиган ислоҳотларнинг қиёфасини, самарасини  белгилаб берадиган ушбу тарихий ҳужжатнинг ҳар бир сатри халқимизнинг чуқур таҳлилидан ўтгани сезилиб турибди.

Давлатимиз раҳбари бу ҳақда сўз юритар экан, “Халқ манфаатини таъминлаш, инсон қадрини улуғлашга қаратилган ҳаракатларни давом эттириш мақсадида “Ўзбекистон–2030” стратегиясини ишлаб чиқдик. Унинг лойиҳасини муҳокамага қўйганимизда 1 миллиондан кўп таклифлар келиб тушди. Бу нимадан далолат? Халқимиз бефарқ эмас. Йўналишларимизни, камчиликларимизни кўрсатиб беряпти. Бу биз учун «йўл харитаси». Давлатга энг катта ҳакам – халқ,” - деб таъкидлаб ўтгани ҳам бежиз эмас.

Мазкур ҳужжатлар замирига сингдирилган  “эркин ва фаровон, қудратли Янги Ўзбекистонни барпо этиш бўйича хоҳиш-иродасини рўёбга чиқариш, ҳар бир фуқарога ўз салоҳиятини ривожлантириш учун барча имкониятларни яратиш, соғлом,билимли ва маънавий баркамол авлодни тарбиялаш, глобал ишлаб чиқаришнинг муҳим бўғинига айланган кучли иқти-содиётни шакллантириш, адолат, қонун устуворлиги, хавфсизлик ва барқарорликни кафолатли таъминлаш”дек олий ва эзгу мақсадлар яқин олти йилдан сал ортиқроқ вақт давомида жамиятимиз қиёфасини, одамларимиз дунёқарашини кескин ўзгартириб юборган ислоҳотларни сифат жиҳатдан бутунлай янги босқичга олиб чиқишга қаратилгани билан аҳамиятлидир.

Муҳими, белгиланган мақсад ва вазифалар ижросини таъминлаш юзасидан амалий саъй -ҳаракатлар бошлаб юборилди.

Президентимизнинг “Ўзбекистон – 2030” стратегиясини 2023 йилда сифатли ва ўз вақтида амалга ошириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги қарорига мувофиқ бошқа йўналишдаги ишлар билан бир қаторда республикамизда экологик вазиятни тубдан яхшилаш, инсон ҳаётига таъсир ўтказувчи экологик муаммоларни бартараф этиш, экологик вазиятни барқарорлаштиришга қаратилган “Яшил макон” умуммиллий лойиҳасини кенгайтириш, ўрмонлар майдонини кенгайтириш, Оролбўйи минтақасида экологик вазиятни барқарорлаштириш, Орол денгизи қуриши натижасида юзага келган экологик муаммоларнинг салбий оқибатларини юмшатиш, иқлим ўзгариши салбий таъсирининг олдини олиш, биологик хилма-хиллик ишончли сақланишини таъминлаш, қаттиқ маиший чиқиндиларни тўплаш ва олиб чиқиш хизматлари сифатини яхшилаш, атмосфера ҳафоси ифлосланишининг олдини олиш, унинг табиий таркибини сақлаш бўйича кескин чоралар кўриш борасидаги аниқ вазифалар белгилаб берилди.

Фармонда “Ўзбекистон–2030” стратегиясини амалга ошириш ва унинг мақсадли кўрсаткичларига эришиш барча давлат органлари ва ташкилотлари фаолиятида энг устувор вазифа этиб белгиланди ҳамда бу бўйича уларнинг биринчи раҳбарларига шахсий масъулият юкланди.

Эндиликда ҳар икки ойда Янги Ўзбекистон тараққиёт стратегиясининг жойларда амалга оширилиши натижалари танқидий ўрганилади, аҳоли ўртасида Янги Ўзбекистон тараққиёт стратегиясини амалга ошириш натижалари кенг муҳокама қилиниши, фуқароларнинг мазкур масала бўйича таклифлари тизимлаштирилган ҳолда таҳлил этилади, ўтказилган ўрганишлар натижасига кўра, Янги Ўзбекистон тараққиёт стратегиясида белгиланган мақсад ва вазифаларни рўёбга чиқаришга тўсқинлик қилаётган тизимли омиллар аниқланади ва “Ўзбекистон–2030” стратегиясини амалга ошириш доирасида уларнинг олдини олиш бўйича аниқ чоралар кўрилади.

Энг муҳими, белгиланган улкан мақсад ва вазифалар ижросини таъминлашда халқимизнинг таклиф ва ташаббуслари, фикр ва таклифлари доимий эътиборда бўлади.

Белгиланган бу мақсад ва вазифалар ижросини таъминлаш, жамоатчилик ва депутатлик назоратини кучайтириш мамлакатимиздаги етакчи сиёсий куч ҳисобланган – Тадбиркорлар ва ишбалрмонлар ҳаракати – Ўзбекистон Либерал-демократик партиясининг ҳар бир фаолига, ҳар бир халқ ноибига, ўзининг ва фарзандларининг келажагига, атроф муҳим мусаффолиги ва экологияга бефарқ бўлмаган барча юртдошларимизга алоҳида масъулият юклайди.

Чунки, “Ўзбекистон 2030” стратегиясидан кутилган олий мақсад - инсон қадр топган, одамлар ўтаётган кунидан рози бўлиб, орзу умидлари ифодасига ишонч билан яшайдиган давлат барпо қилишдан иборатдир.

Эркин Холматов,Жиззах вилояти экология, атроф муҳитни муҳофаза

қилиш ва иқлим ўзгариши бошқармаси бошлиғи, 

халқ депутатлари вилоят Кенгашидаги O’zLiDeP депутатлик гуруҳи раҳбари

скачать dle 12.0

Похожие новости

Сайт ишлаб чиқиш жараёнида. Келтирилган ноқулайликлар учун узр сўраймиз!