» » Хитойнинг илғор қурилиш компанияси Жиззахда

Хитойнинг илғор қурилиш компанияси Жиззахда

22 сентябрь 2023 г 479 Комментарии: 0

Хитой Халқ Республикасининг “Shanghai Construction Group” компаниясининг Ўзбекистондаги бош директори Панг Шенгжианнинг вилоят ҳокими Эргаш Салиев билан учрашуви ўтказилди.

“Shanghai Construction Group” 1953 йилда ташкил этилган, илғор қурилиш компанияси бўлиб, 60 йилдан ортиқ вақт давомида Хитой ва қурилиш тарихида кўплаб рекорд ўрнатган, ажойиб лойиҳаларга ҳисса қўшган компаниялардан бири ҳисобланади.

Хусусан, баланд бинолар архитектурасида, йирик кўприклар, транспорт йўллари, оммавий маданият ва спорт иншоотлари, саноат лойиҳалари, хавфсизлик лойиҳалари қурилишида “Shanghai Construction Group” компанияси доимий равишда иштирок этиб келган.

Дунёнинг 50 та давлатида 200 га яқин лойиҳалар билан шартнома тузган, 2020 йилда “Shanghai Construction Group”нинг операцион даромади 33,5 миллиард долларни ташкил этган.
Учрашувда вилоят ҳокими Эргаш Салиев вилоятнинг иқтисодий-ижтимоий ва инвестиция салоҳияти ҳамда ҳудудларда амалга оширилаётган инвестиция лойиҳалари бўйича айтиб ўтди.

Хусусан, бугунги кунда вилоятда қурилиш соҳасида амалга оширилаётган кенг кўламдаги бунёдкорлик ишлари ҳақида тухталар экан вилоят ҳокими Эргаш Салиев, бунёд этилаётган мазкур иншооатларни замонавий қиёфада булиши учун “Shanghai Construction Group” компанияси билан ҳамкорлик йўлга қўйилса буни амалий натижаси яхши бўлишини таъкидлади.

Ўз ўрнида “Shanghai Construction Group” компаниясининг Ўзбекистондаги бош директори Панг Шенгжиан Жиззах вилояти ва Хитой ўртасидаги бугуни ҳамкорлик самарали бўлаётганини таъкидлаб, ҳамкорлик борасида ишлашга тайёрлигини маълум қилди.
Панг Шенгжианга вилоятда амалга оширилаётган бунёдкорлик ишлари билан яқиндан таништирилди.

Вилоят ҳокимлиги Ахборот хизмати 

скачать dle 12.0

Похожие новости

Сайт ишлаб чиқиш жараёнида. Келтирилган ноқулайликлар учун узр сўраймиз!