Жиззах вилояти ҳокимлиги » Янгиликлар » Жиззах ёшлари “Марказий осиё ёшларининг кун тартиби – 2030” дастурини ишлаб чиқиш таклифини бир овоздан қўллаб-қувватламоқдалар
23 сентябрь 2023 г 324 Комментарии: 0
Айни кунларда кенг жамоатчилик, жумладан, ёшларимиз Давлатимиз раҳбарининг Бирлашган Миллатлар Ташкилоти Бош Ассамблеяси 78-сессиясида сўзлаган нутқини атрофлича муҳокама қилмоқдалар.
O`zLiDeP Жиззах вилоят Кенгаши фаоллари ҳам “ Истиқболи кадрлар заҳираси” лойиҳаси доирасидаги мулоқот ва тадбирларда Президентимиз томонидан илгари сурилган глобал ва минтақавий кун тартибидаги энг долзарб масалалар ечимига қаратилган қатор ташаббуслар мазмун-моҳиятини ёшларга етказишга ҳаракат қилмоқдалар.
Сўнгги йилларда амалга оширилаётган ислоҳотлар, янгиликларнинг самараси сифатида Жиззах вилоятида фаолият кўрсатаётган 5 та Олий таълим даргоҳи талабалари билан бўлиб ўтаётган учрашувларда, кўпчилик яқин-яқингача куз кунлари талабалар таълим олиш билан эмас, балки пахта йиғим-терими ташвиши билан банд бўлишларини, шукрки, у кунлар қайтмас бўлиб ортда қолганини таъкидлашмоқда.
Президентимиз юксак халқаро минбарда сўзлган нутқида бу масалага ҳам тўхталиб ўтди. “Бир аср мобайнида Ўзбекистонда миллионлаб инсонлар пахта теримига мажбурий равишда жалб этиб келинди. Ҳар йили сентябрь ойидан декабргача аҳолининг асосий қисми – ўқитувчи ва шифокорлар, тадбиркорлар, ишчи ва хизматчилар, энг ачинарлиси, мактаб ўқувчилари ва талабалар пахта теримига сафарбар қилинар эди. Бунинг натижасида ўзбек пахтасига бойкотлар эълон қилинган, мамлакат эса йиллар давомида “қора рўйхат”ларга киритилган эди. Қатъий иродамиз туфайли энди буларнинг барчаси ўтмишга айланди. Халқимиз пахта қуллигидан буткул озод бўлди, – деди давлатимиз раҳбари.
Президентимиз таъкидлаганидек, инсон капиталини ривожлантириш ва креатив ёш авлодни тарбиялаш – Ўзбекистон ўз олдига қўйган стратегик вазифалардан биридир.
Эътиборли томони, сўнгги йилларда таълим тизими тубдан ўзгармоқда.Ўтган олти йилда олий таълимда қамров 9 фоиздан 38 фоизга етди. Янги Ўзбекистон ёшлари жаҳондаги тенгдошлари билан турли соҳаларда амалий ҳамкорликни йўлга қўймоқдалар. Фан, спорт ва бошқа соҳалардаги очиқ, ҳалол рақобатда ўзларининг нималарга қодирликларини исботлаб, Ватанимиз байроғии баланд кўтармоқдалар. Янги Ўзбекистон ёшлари улуғ ўтмиш ворислари ва буюк келажак эгалари эканликларини яхши англаб етганлар.
Президентимиз ўз нутқида бу сафар ҳам ёшлар масаласига алоҳида тўхталиб ўтди ва аҳолисининг деярли ярми ёш авлод вакиллари бўлган Марказий Осиё учун ёшлар ва уларнинг салоҳиятини рўёбга чиқариш масаласи айниқса долзарб аҳамиятга эга эканини таъкидлади.
Яқинда Давлатимиз раҳбарининг ташаббуси билан ушбу соҳада ҳамкорликни кучайтириш мақсадида минтақамиз давлатлари томонидан Ёшлар сиёсатининг умумий йўналишлари ҳақидаги битим имзоланди.
Бу соҳада Бирлашган Миллатлар Ташкилоти ва унинг ихтисослашган тузилмалари билан самарали ҳамкорлик ўрнатиш мақсадида Марказий Осиё ёшларини ривожлантиришга кўмаклашиш бўйича ишчи гуруҳ ташкил этиш ва унинг доирасида “Марказий Осиё ёшларининг кун тартиби – 2030” дастурини ишлаб чиқиш таклиф этилди.
Президентимиз томонидан илгари сурилган бу ташаббус ҳам ёшларимиз томонидан тўлиқ қўллаб-қувватланмоқда.
Давлатимиз раҳбарининг ёшларга бўлган эътибори, ғамхўрлиги юртимиздаги ҳар бир йигит-қизни бефарқ қолдирмайди. Айни пайтда“Ватан бизга нима берди, деб эмас, Биз Ватанга нима бердик!” деб яшайдиган ёшлар сафи ошиб бораётгани фикримиз далолати.
Дилшод Турсунбоев, O`zLiDeP Жиззах вилоят Кенгаши
ташкилий-партиявий ва истиқболли кадрлар билан ишлаш бўлими мудири
Сайт ишлаб чиқиш жараёнида. Келтирилган ноқулайликлар учун узр сўраймиз!