» » Ғаллаоролда тадбиркор ва аҳоли учрашуви ўтказилди 

Ғаллаоролда тадбиркор ва аҳоли учрашуви ўтказилди 

25 сентябрь 2023 г 291 Комментарии: 0

Ғаллаорол тумани Маржонбулоқ шаҳарчасида фаол тадбиркор ва маҳаллий аҳолининг учрашуви ташкил қилинди.
Учрашувда “NEW-WORLD-SAVDO” корхонаси раҳбари Тоғаева Юлдуз иштирок этиб, аҳоли билан давра суҳбатини ўтказди.
Учрашув давомида иштирокчилар тадбиркорнинг иш фаолияти билан яқиндан танишишди ҳамда тадбиркорликни йўлга қўйиш йўналиши бўйича зарур маслахатларга эга бўлишди.
Самимий руҳда ўтган мулоқотда тадбиркор юртимизда бизнес юритиш учун қулай шарт-шароитлар яратилгани, ундан унумли фойдаланиш муҳимлигини алоҳида таъкидлади.
Ишбилармонлик муҳитини яратиш ҳақидаги суҳбат қизғин тус олиб, иштирокчилар ўзларини қизиқтирган саволларига атрофлича жавоблар олишди.

скачать dle 12.0

Похожие новости

Сайт ишлаб чиқиш жараёнида. Келтирилган ноқулайликлар учун узр сўраймиз!