» » Жиззах вилояти 4-сектор сайёр қабулида аҳоли муаммоларига ечим топилди

Жиззах вилояти 4-сектор сайёр қабулида аҳоли муаммоларига ечим топилди

25 сентябрь 2023 г 327 Комментарии: 0

Жиззах вилояти 4-сектор раҳбари ўринбосари Ж.Достонов Зомин тумани «Чорвадор» маҳалла фуқаролари йиғинида аҳолини қийнаб келаётган муаммоларини жойида ҳал этиш мақсадида сайёр қабул ўтказди.

Қабулда сектор ишчи гуруҳи, ҳоким ёрдамчиси, ёшлар етакчиси, хотин-қизлар фаоли, туман тиббиёт бирлашмаси ҳамда тегишли ташкилот вакиллари иштирок этди.
Сайёр қабулда 17 нафар шу ерлик фуқароларнинг муаммо ва таклифлари тингланди.

Унда асосан моддий ёрдам, дори-дармон, ички йўлларни таъмирлаш, контракт тўловларини тўлашда амалий кўмак кўрсатиш, озиқ-овқат маҳсулотлари билан боғлиқ турли мазмундаги масалалар юзасидан фуқаролар сектор масъулларига мурожаат қилдилар.

Шу куни фуқаролар томонидан йўлланган мурожаатларнинг аксариятига масъуллар томонидан ҳақиқий вазият ўрганилиб, тегишли тартибда кўмак кўрсатилиши маълум қилинди. Ҳудуднинг ижтимоий инфратузилмасини яхшилаш бўйича масъулларга дастлабки ҳисоб-китобларни олиш бўйича кўрсатма берилди. Айрим фуқароларга моддий ёрдам ва кредит сертификатини ажратилганлиги юзасидан тегишли ҳужжатлар топширилди.

скачать dle 12.0

Похожие новости

Сайт ишлаб чиқиш жараёнида. Келтирилган ноқулайликлар учун узр сўраймиз!