» » Арнасойда тадбиркорларнинг ёшлар билан учрашуви ўтказилди

Арнасойда тадбиркорларнинг ёшлар билан учрашуви ўтказилди

27 сентябрь 2023 г 226 Комментарии: 0

Айни пайтда мамлакатимиз ёшларининг тадбиркорлик соҳасига бўлган қизиқиш ва эътиборини ошириш муҳим аҳамият касб этади.

Жиззах вилоятининг шаҳар ва туманларида ташкил этилаётган тадбиркорларнинг ёшлар билан учрашувларида кўплаб саволлар ўз жавобини топмоқда.

Ана шундай учрашувлардан бири Арнасой туманидаги кўп тармоқли “TURFA BALIQ” хусусий корхонаси раҳбари, тадбиркор Адҳам Яшузоқов билан бўлиб ўтди.

Арнасой туман Бўстон маҳалласида бўлиб ўтган учрашувда туман ҳокимининг инвестициялар саноат ва савдо масалалари бўйича ўринбосари в.б Сирожиддин Назаров, Савдо-саноат палатаси туман бўлими раҳбари Улуғбек Бекназаровлар ҳамда аҳоли ва ёшлар иштирок этди.

Учрашув давомида Адҳам Яшузоқов фаолиятининг бошидаги илк қадамлар, эришаётган ютуқлари ҳақида аҳоли ва ёшларга ҳикоя қилиб берди.

скачать dle 12.0

Похожие новости

Сайт ишлаб чиқиш жараёнида. Келтирилган ноқулайликлар учун узр сўраймиз!