» » Северсовлар сайёҳларни ҳайратга солмоқда

Северсовлар сайёҳларни ҳайратга солмоқда

29 сентябрь 2023 г 447 Комментарии: 0

Экология, атроф-муҳитни муҳофаза қилиш ва иқлим ўзгариши вазирлиги тасарруфидаги «Нурота» давлат қўриқхонаси ҳудудида «Қизил китоб»га киритилган архарлар ёки фан тилида Северсов қўйи деб аталадиган жониворлар кўпайтирилмоқда.

Бу ерда жониворлар учун махсус парваришхона ҳам ташкил этилган бўлиб, майдони 16 гектарни ташкил этади. Чет эллардан ташриф буюраётган сайёҳлар бу ажойиб оҳуларни табиат қўйнида эмин-эркин юрганларини томоша қилишиб, ҳайратланишмоқда.

Қўриқхонада асосий муҳофаза этиладиган объектлардан бири Северсов қўйи ёки Қизилқум архарларидир. Бу турнинг тарихий тарқалиши Помир-Олой тоғлари таркибига кирувчи тоғлар қолдиқлари – Нурота, Оқтоғ, Молгузар, Туркистон, Зарафшон, Писталитоғ, Томдитоғ, Бўкантоғ тизмалари ҳисобланган. «Нурота» давлат қўриқхонасининг ташкил этилиши ҳисобига Северсов қўйлари ёки Қизилқум архарлари сақлаб қолинган. Ҳозирги кунда популясиянинг 80 фоизи қўриқхона ҳудудида учрайди. Қўриқхона ходимлари бугунги кунда уни янада кўпайтириш чораларини кўришмоқда.

– Қўриқхонамиз ўз навбатида илмий тадқиқот муассассаси ҳам ҳисобланади, – дейди «Нурота» давлат қўриқхонаси экологик таълим, жамоатчилик билан алоқалар ва туризм бўлими мутахассиси Бахтиёр Қаюмов. —Олимларимиз томонидан «Табиат солномаси»ни яратиш, Северсов архари турини кўпайтириш, унинг популясияси ва экологияси мавзуларида илмий тадқиқотлар олиб боришмоқда.

скачать dle 12.0

Похожие новости

Сайт ишлаб чиқиш жараёнида. Келтирилган ноқулайликлар учун узр сўраймиз!