» » Жиззахда ноёб қушлар ҳамда бошқа жониворларни қишдан беталофат олиб чиқиш мақсадида қўшимча озиқлантирилмоқда

Жиззахда ноёб қушлар ҳамда бошқа жониворларни қишдан беталофат олиб чиқиш мақсадида қўшимча озиқлантирилмоқда

13 январь 2023 г 425 Комментарии: 0

Фориш туманидаги “Нурота” давлат қўриқхонаси худудини ҳам қалин қор қоплаган. Қалин қор натижасида қўриқхона худудида қўриқланаётган “Қизил китоб”га киритилган “Қизилқум” (Сверцов) қўйлари ва турли ноёб қушлар ва бошқа жониворлар озиқланадиган озуқалар қалин қор остида қолган.
“Нурота” давлат қўриқхонаси жамоаси аъзолари қалин қор ва аномал совуққа қарамай “Қизил китоб”га киритилган “Қизилқум” (Сверцов) қўйлари ва турли ноёб қушлар ҳамда бошқа жониворларни қишдан беталофат олиб чиқиш мақсадида қўшимча озиқлантиришни йўлга қўйишди. Қўриқхона жамоаси аъзолари қўриқхона худудидаги жониворлар озиқланадиган жойларга омухта ем тарқатишмоқда.

скачать dle 12.0

Похожие новости

Сайт ишлаб чиқиш жараёнида. Келтирилган ноқулайликлар учун узр сўраймиз!