Жиззах вилояти ҳокимлиги » Янгиликлар » Зомин давлат қўриқхонасида биотехник тадбирлар амалга оширилди
15 декабрь 2022 г 548 Комментарии: 0
Қўриқхоналар тоғли ҳудудларда жойлашгани ва қиш фаслида ҳарорат бошқа жойларга нисбатан совуқроқ бўлганлиги туфайли бу ерда яшовчи ҳайвонлар учун егуликлар топиш бироз қийинлашади.
Уларни қиш мавсумидан беталофат олиб чиқиш учун қўриқхоналарда биотехник тадбирлар ўтказилади.
Зомин давлат қўриқхонасида ўтказилган биотехник табдирда ҳайвонлар ва қушлар учун сунъий озуқа майдончалари яратилди. Шунингдек, автомашина чиқолмайдиган тепаликлар ва тоғ чўққиларига озуқа маҳсулотлари отлар ёрдамида ташиб чиқилиб, ҳайвонларнинг юриш эҳтимоли бор жойларга қўйиб чиқилди.
Сайт ишлаб чиқиш жараёнида. Келтирилган ноқулайликлар учун узр сўраймиз!