Жиззах вилояти ҳокимлиги » Янгиликлар » Фориш туманида туризм соҳаси жадал ривожланмоқда
05 октябрь 2023 г 374 Комментарии: 0
Фориш туманининг «Ўхум», «Дўстлик» маҳаллалари бугунги кунда туризм маҳаллаларига айланиб бормоқда. «Ўхум» ва «Дўстлик» маҳаллаларида 13 та меҳмон уйлари ва хостеллар ташкил этилган бўлиб, уларда экосайёҳлар учун барча зарур шарт-шароитлар яратилган.
Биргина шу йилнинг ўтган ойлари давомида маҳалланинг Ҳаётбоши қишлоғида тадбиркор Ихтиёр ва Омонбой Анжировлар томонидан ҳар бири 19 ўриндан иборат 2 та меҳмон уйлари қурилиб, фойдаланишга топширилди. Бу қишлоққа ҳар йили Буюк Британия, Франция, Испания, Германия, Россия, Қозоғистон давлатларидан ҳар йили минглаб экосаёҳат ихлосмандлари ташриф буюришади.
«Дўстлик» маҳалласи Мажрум қишлоғидаги минг йиллик арча ҳам экосаёҳат ихлосмандларининг севимли масканига айланган. Минг йиллик арчани томоша қилиш ва ўрганиш мақсадида ҳар йили 600-800 тагача сайёҳлар ташриф буюришаяпти.
Бундан ташқари Айдаркўл соҳилларида бир қанча туристик объектлари бунёд этилган бўлиб, уларга ҳам минглаб экосаёҳат ихлосмандлари ташриф буюришмоқда. Туманнинг «Нурак» маҳалласида жойлашган «Хўжабоғбон ота» зиёратгоҳи эса ҳамиша зиёрат туризми ихлосмандлари билан гавжум.
Сайт ишлаб чиқиш жараёнида. Келтирилган ноқулайликлар учун узр сўраймиз!