» » Арнасойда ёшлар ажратилган ердан қандай даромат кўрмоқда

Арнасойда ёшлар ажратилган ердан қандай даромат кўрмоқда

06 октябрь 2023 г 366 Комментарии: 0

Бугун Арнасой туманида ёшлар ташаббусларини қўллаб-қувватлаш ҳамда ишсиз, доимий даромад манбаига эга бўлмаган ёшлар бандлигини таъминлаш масалаларига алоҳида эътибор қаратилмоқда.

Жумладан, биргина Зарафшон маҳаллада яшовчи Саидқулов Элиёр четга чиқиб ишлаб келганлиги боис, “Ёшлар дафтари”га киритилиб келгуси унинг бандлигини таъминлаш мақсадида 1 гектар ер майдони ажратилиб берилган эди.

Ажратилган ердан унумли фойдаланган ҳолда полиз экинларидан тарвуз экиб даромад манбаига эга бўлдим, – дейди Элиёр Саидқулов. –Ҳозирда етиштирган тарвузларни 13-15 минг сўмдан сотаяпман, 50-60 млн соф фойдани кўзлаганман.

Албатта ҳар бир қарич ердан унумли фойдаланилса, улкан даромадга эга бўлади.

скачать dle 12.0

Похожие новости

Сайт ишлаб чиқиш жараёнида. Келтирилган ноқулайликлар учун узр сўраймиз!