Жиззах вилояти ҳокимлиги » Янгиликлар » Дўстлик туманида ердан унумли фойдалниш бўйича тавсия ва маслаҳатлар берилди
18 январь 2023 г 427 Комментарии: 0
2022 йилда Дўстлик туманида 2200 дан ортиқ оилалардаги ишсиз фуқаролар очиқ аукцион орқали ер сотиб олишган эди.
“Наврўз” маҳалласи иш билан банд бўлмаганлардан 240 нафари шундай имкониятни қўлга киритишган.
Улар дастлабки йил бозор талабидан келиб чиқиб деҳқончилик қилишди. Ердан олинган даромад ҳам ёмон бўлмади.
Бугун туман ҳокимлиги ва қишлоқ хўжалиги мутасаддилари наврўзлик ер эгалари билан учрашув ўтказди.
Унда асосий масала ерлардан унумли фойдаланиш ва келгуси йилда ҳам олинадиган даромад миқдорини оширишга бағишланди. Бу бўйича керакли тавсия ва маслаҳатлар берилди.
Маҳаллаларда бу каби учрашувлар давом этмоқда.
Сайт ишлаб чиқиш жараёнида. Келтирилган ноқулайликлар учун узр сўраймиз!