Жиззах вилояти ҳокимлиги » Янгиликлар » Дўстлик туманида вояга етмаганлар ўртасида ҳуқуқбузарлик ва жиноятчиликни олдини олиш бўйича тарғиботлар ўтказилмоқда
09 октябрь 2023 г 329 Комментарии: 0
Дўстлик туман Адлия бўлими томонидан ҳудудларда, айниқса ёшлар ўртасида ҳуқуқбузарлик ва жиноятчиликни олдини олиш мақсадида туман марказидаги умумтаълим мактабларида ўқувчи ёшлар ўртасида тарғибот тадбирлари ўтказилди.
Тадбир давомида туман Адлия бўлимининг ташаббуси билан содир этилган жиноятларнинг оқибатлари бўйича “Тазарру”, диний экстремизмга қарши курашиш бўйича “Ниқоб” номли ҳамда ёшларни етук комил, ватанпарварлик руҳида тарбиялашга қаратилган, одоб-ахлоқ нормалари акс эттирилган видео лавҳалар намойиш этилди.
Сайт ишлаб чиқиш жараёнида. Келтирилган ноқулайликлар учун узр сўраймиз!