Жиззах вилояти ҳокимлиги » Янгиликлар » Жиззах шаҳрида вояга етмаган ёшлар ўртасида профилактика тадбири ўтказилди
08 май 2023 г 517 Комментарии: 0
Жиззах шаҳар ИИБ ҳузуридаги тергов бўлими терговчилари томонидан ҳудудидаги 1-сонли умумтаълим мактабида вояга етмаган ёшлар ўртасида ҳуқуқбузарликларнинг олдини олишга қаратилган профилактика тадбири ўтказилди.
Тарғибот профилактикасида вояга етмаганлар иштирокидаги ҳуқуқбузарликлар, тан жароҳати етказиш билан боғлиқ қонун бузарлик ҳолатлари учун белгиланган жазо чоралари хусусида сўз борди. Шунингдек, ёшлар ўртасида таваккалчиликка асосланган ўйинларни ўйнаш оқибатида пул маблағларини ютқазиб қўйиш ва бунинг оқибатида турли жиноятларга қўл уриш ҳолатлари учраётганлиги айтилиб, ўқувчи ёшлар бу каби ўйинлар таъсирига тушиб қолмаслиги ҳақида огоҳлантирилди.
Сайт ишлаб чиқиш жараёнида. Келтирилган ноқулайликлар учун узр сўраймиз!