» » Жиззах вилоятида 2023 йилда атмосферага 14,7 тонна ифлослантирувчи моддалар чиқарилишининг олди олинди

Жиззах вилоятида 2023 йилда атмосферага 14,7 тонна ифлослантирувчи моддалар чиқарилишининг олди олинди

09 октябрь 2023 г 385 Комментарии: 0

Экология, атроф-муҳитни муҳофаза қилиш ва иқлим ўзгариши вазирлиги томонидан ҳар йили икки босқичда бутун республика бўйича «Тоза ҳаво» ойлиги ўтказилади.

Тадбир Ўзбекистон Республикасининг «Атмосфера ҳавосини муҳофаза қилиш тўғрисида»ги Қонунининг 16, 17 ва 28-моддалари ҳамда «Экологик назорат тўғрисида»ги Қонуннинг 11-моддаси ижросини таъминлаш мақсадида ташкил этиб келинмоқда. Тадбирни ўтказишдан асосий мақсад атмосфера ҳавосининг автотранспорт воситаларидан чиқаётган зарарли чиқиндилар билан ифлосланишини камайтириш ва уларнинг зарарлилик даражасини текшириш бўйича давлат назоратини кучайтириш ҳамда автомобиль йўлларида атроф-муҳитни муҳофаза қилиш қоидаларига риоя этилишини назорат қилишдан иборат.

Жиззах вилояти Экология, атроф-муҳитни муҳофаза қилиш ва иқлим ўзгариши бошқармаси вилоят ИИБ ЙҲХБ ходимлари билан ҳамкорликда 10 апрелдан 10 майга қадар «Тоза ҳаво» ойлигининг И ва 10 августдан 10-центябрига қадар  ИИ  босқич тадбирлари ташкил этилди. «Тоза ҳаво» ойлиги давомида жами 14 661 та автотранспорт воситалари экологик назоратдан ўтказилди. Натижада текширилган техникаларнинг 160 таси ёки 1,1 фоизи атмосферага меъёридан ортиқ заҳарли ташламалар чиқараётганлиги аниқланди.

Ишлатилган газларда ифлослантирувчи моддалар давлат стандартларининг белгиланган нормаларини қўпол равишда бузган 157 та автотранспорт ҳайдовчисига нисбатан умумий 25 млн 905 минг сўм жарима чоралари қўлланилди.

Таъкидлаш жоизки, «Тоза ҳаво» ойлиги давомида вилоятда атмосферага жами 14,7 тонна ифлослантирувчи моддалар чиқарилишининг олди олинди.

скачать dle 12.0

Похожие новости

Сайт ишлаб чиқиш жараёнида. Келтирилган ноқулайликлар учун узр сўраймиз!