» » Жиззахда бўлаётган ўзгаришлардан аҳоли мамнун

Жиззахда бўлаётган ўзгаришлардан аҳоли мамнун

12 октябрь 2023 г 377 Комментарии: 0

Давлатимиз раҳбари ташаббуси билан ҳудудлар инфратузилмасини яхшилаш, аҳоли турмуш шароити ва сифатини ошириш мақсадида жойларда “Обод хонадон — обод кўча — обод маҳалла” мезонларини жорий этиш бўйича 56 маҳаллада улкан бунёдкорлик ишлар амалга оширилмоқда.

Айтиш жоизки, Жиззах вилоятининг энг чекка ҳудудида жойлашган манзилларда аҳолининг табиий газ, электр энергияси тоза ичимлик суви таъминоти каби масалаларда узоқ йиллар давомида йиғилиб қолган муаммолари мавжуд эди. Шу боис Республика ишчи гуруҳи вакиллари бошчилигида амалга оширилаётган саъй-ҳаракатлар маҳалладошларнинг миннатдорлигига сабаб бўлмоқда.

Уйма-уй юриб ўрганишлар натижасида аниқланган ва ҳозирги кунда аҳоли учун долзарб бўлиб турган муаммоларни ҳал этиш бўйича қатор ишлар амалга оширилди.

Жумладан, йўл, коммуникация тармоқлари, инфратузилма ҳолатини яхшилаш мақсадида Жиззах вилояти бўйича жами 31,8 км ички йўлларга асфальт ва цемент-бетон қопламаси ётқизиш ҳамда 3 дона кўприкни таъмирлаш ишлари бажарилди.

Қиш мавсуми олдидан аҳоли талабига кўра қўшимча 197 тонна суюлтирилган газ етказиб берилди. Шунингдек, ҳудудда газ таъминотини яхшилаш мақсадида 1 865 та аҳоли хонадонларидаги 4 063 та газ анжомларига техник хизмат кўрсатилди, 1,83 км газ қувурлари тартибга келтирилиб, 9 дона газ тақсимлаш қурилмалари техник тафтишдан ўтказилди.

Электр таъминотини яхшилаш учун эскирган ёғоч устунлари ўрнига 88 дона темир-бетон таянчлар ва 5 дона трансформатор ўрнатиш, 3,65 км электр тармоқ тортиш ишлари бажарилди.

Ичимлик сувини яхшилаш борасида 2,3 километр ичимлик суви тармоғи тортилди. Шунингдек, Жиззах шаҳри ва Шароф Рашидов туманидаги сув насос ускуналари таъмирланиб, соз ҳолатга келтирилди.

Бундан ташқари, Пахтакор, Зомин туманлари, Жиззах шаҳрида кўп қаватли уйларнинг том қисмларини мукаммал таъмирлаш, ертўла қисмидаги муҳандислик коммуникацияларини тартибга келтириш ишлари амалга оширилди.

Аҳоли бандлигини таъминлаш ва тадбиркорликни ривожлантириш мақсадида тижорат банклари томонидан 1 328 нафар фуқаро ва тадбиркорлик субъектларига 38 млрд сўм миқдорида кредитлар ажратилиши таъминланди.

Ижтимоий ҳимояга муҳтож оилаларни қўллаб-қувватлаш мақсадида Бюджетдан ташқари Пенсия жамғармаси Ижро этувчи аппарат томонидан Жиззах вилояти Пахтакор, Бахмал, Зафаробод ва Шароф Рашидов туманларидан 43 та кам таъминланган оилаларга моддий ёрдам ва болалар нафақаси тайинланишига кўмаклашилди.

Маҳаллабай ишлаш ва тадбиркорликни ривожлантириш агентлиги томонидан ҳам “Аҳолини тадбиркорликка жалб қилиш жамғармаси” маблағлари ҳисобидан вилоятнинг Зомин, Шароф Рашидов ва Зарбдор туманларидан 21 нафар фуқарога жами 131,0 млн. сўм миқдорида субсидия маблағлари эвазига тикувчилик фаолиятини бошлаш учун тикув машиналари, автомобилларга хизмат кўрсатиш учун зарур бўлган карчер ускунаси, график дизайнерлик учун зарур бўлган Notebook техникаси ҳамда деҳқончилик фаолияти учун мотокультиватор техникаси топширилди.

Жойларда Республика ишчи гуруҳи фаолияти давом этмоқда.

скачать dle 12.0

Похожие новости

Сайт ишлаб чиқиш жараёнида. Келтирилган ноқулайликлар учун узр сўраймиз!