» » Чекка ва тоғли ҳудудлар учун “Мирзо Улуғбек” онлайн мактаби ташкил этилмоқда

Чекка ва тоғли ҳудудлар учун “Мирзо Улуғбек” онлайн мактаби ташкил этилмоқда

12 октябрь 2023 г 222 Комментарии: 0

Мактабгача ва мактаб таълими вазирлиги томонидан  Истеъдодли ёшларни қўллаб-қувватлаш “Улуғбек” жамғармаси билан ҳамкорликда ташкил этилган”Мирзо Улуғбек” онлайн мактабининг очилиш маросими бўлиб ўтди.

Унда вазир ўринбосари Узоқбой Бегимкулов ва Жамғарма раиси  Оқил Салимов иштирок этиб, онлайн мактабнинг аҳамияти ва кутилаётган натижалар ҳақида сўз юритишди.  

Маълумот ўрнида: онлайн мактаб доирасида ҳозирда тест-синов тариқасида 3 та тоғли ва чекка ҳудуддаги мактаблар танлаб олинди. Булар Жиззах вилояти, Фориш тумани 7-сонли, Самарқанд вилояти Қўшрабод тумани 70-сонли ва Сурхондарё вилояти Денов тумани 62-сонли мактаблардир.

Мазкур мактабларда юқори синф ўқувчилари математика ва инглиз тили фанларидан қўшимча таълим олишади. 

Ушбу онлайн мактабни ташкил қилишдан мақсад Республиканинг чекка ҳудудлари ва тоғли жойларда таълим сифатини ошириш ҳамда ушбу ҳудудларда истиқомат қилаётган истеъдодли ёшларни қўллаб-қувватлашдан иборат.

Мазкур лойиҳа тест-синов жараёнида ижобий натижалар олингандан сўнг Республиканинг бошқа тоғли ва чекка ҳудудларидаги таълим муассасаларига жорий этилиши режалаштирилган.

скачать dle 12.0

Похожие новости

Сайт ишлаб чиқиш жараёнида. Келтирилган ноқулайликлар учун узр сўраймиз!