» » Арнасой туманидан ёшлар спортнинг Карате-До туридан Жаҳон кубогида фахрли ўринларни қўлга киритди

Арнасой туманидан ёшлар спортнинг Карате-До туридан Жаҳон кубогида фахрли ўринларни қўлга киритди

12 октябрь 2023 г 255 Комментарии: 0

Жорий йилнинг 6-9-октябрь кунлари Тошкент шаҳрида спортнинг ИТКФ Карате-До туридан Жаҳон кубоги бўлиб ўтди.

Мазкур мусобақага Жиззах вилояти Арнасой тумани спорт мактабининг 20 нафарга яқин спортчилари ҳам иштирок этиб, туманимиз ҳамда вилоятимиз қолаверса ватанимиз шарафини муносиб ҳимоя қилишди.

Мусобақа натижаларига кўра Лутфуллаев Лочин, Элбек Сулаймонов, Очилова Мадина, Ҳайитбоева Замира, Сапаралиева Гавҳар каби спортчи ёшларимиз 2-ўринлар забт этган бўлса, Қўшмуҳаммедов Жасур Абдумалик Ҳалилжоновлар 3-ўринларни эгаллашди.

Ғолиблар федерация томонидан диплом, медаллар билан такдирландилар.

скачать dle 12.0

Похожие новости

Сайт ишлаб чиқиш жараёнида. Келтирилган ноқулайликлар учун узр сўраймиз!