» » Арнасойлик ёшлар спортнинг карате WKF тури бўйича Самарқанд очиқ чемпионатида ғолиб бўлишди

Арнасойлик ёшлар спортнинг карате WKF тури бўйича Самарқанд очиқ чемпионатида ғолиб бўлишди

29 декабрь 2022 г 329 Комментарии: 0

Арнасой тумани нафақат Айдар-Арнасой кўли билан балки, бугун спорт соҳасида эришаётган навқирон чемпионлари билан ҳам бутун дунёга танилмоқда десак асло муболаға бўлмайди.

Боиси, якунланиб бораётган 2022 йил давомида спорт соҳасида арнасойлик бир қатор ёшлар Ўзбекистон чемпионатида 55 та олтин, 36 та кумуш, 52 та бронза ҳамда Жаҳон ва Осиё чемпионатларида 23 та олтин, 23 та кумуш, 35 та бронза медалларини қўлга киритишди. 

Шунингдек, жорий йилнинг 23-24 кунлари спортнинг карате WKF тури бўйича Самарқанд вилоятида очиқ чемпионат бўлиб ўтди. Мазкур ўтказилган Самарқанд очиқ чемпионатида 12 та вилоят ҳамда Қозоғистон, Тожикистон, Қирғизистон каби қўшни давлатлардан келган спортчи ёшлари иштирок этишди.

Қизғин ва муросасиз кечган жангларда арнасойлик 4 нафар ёшлар ҳам фахрли ўринларни эгаллади. Жумладан Уролова Динара “ката” бахсида 1-ўрин, Абдиметов Шомурод “ката” бахсида 3-ўрин, Хайитбоева Замира “ката” бахсида 3-ўрин, Сопаралиева Гавхар “ката” бахсида 2-ўринларни қўлга киритиб медал ва дипломлар билан тақдирланишди.

скачать dle 12.0

Похожие новости

Сайт ишлаб чиқиш жараёнида. Келтирилган ноқулайликлар учун узр сўраймиз!