Жиззах вилояти ҳокимлиги » Янгиликлар » Дўстлик туманида “Радикализм хатари ва радикал ғоялар таъсирига тушиб қолишнинг олдини олиш”га қаратилган учрашув ўтказилди
13 октябрь 2023 г 355 Комментарии: 0
Дўстлик туманидаги умумтаълим мактабларининг юқори синф ўқувчилари иштирокида “Радикализм хатари ва радикал ғоялар таъсирига тушиб қолишнинг олдини олиш” га бағишланган тарғибот тадбирлари ўтказилмоқда. Унда ўқувчиларга ижтимоий-маънавий муҳит барқарорлигини таъминлаш, диний ақидапарастлик, экстремизм ва терроризм билан боғлиқ таҳдидларга қарши курашиш, диний соҳада амалга оширилаётган давлат сиёсати тушунтирилди.
Тадбирлар туман ҳокимлиги диний ишлар бўйича мутахассиси, Маънавият ва маърифат маркази Дўстлик туман бўлинмаси, мактабгача ва мактаб таълим бўлими ҳамда Ўзбекистон Экологик партиясининг туман Кенгаши билан ҳамкорликда ташкил этилди.
Сайт ишлаб чиқиш жараёнида. Келтирилган ноқулайликлар учун узр сўраймиз!