Жиззах вилояти ҳокимлиги » Янгиликлар » Жиззах вилояти ҳокими Хитойнинг Chery International компанияси делегацияси вакилларини қабул қилди
21 октябрь 2023 г 543 Комментарии: 0
Жиззах вилояти ҳокими Эргаш Салиев Хитой Халқ Республикасининг Chery International компанияси делегацияси вакилларини қабул қилди.
Chery International компанияси делегацияси вакиллари Chery Holding Group раиси Yin Tongyue бошчилигида келишди.
Делегация таркибида Chery International президенти Zhang Guibin, Chery International Осиё-Тинч океани ва Шарқий Европа минтақалари бўйича директори Liu Jifang, Chery International компаниясининг Ўзбекистон бўйича директори Gong Ziming, Chery International компаниясининг Савдо ва маркетинг бўйича менежери Jiang Hao ва Chery International компаниясининг маҳсулотни режалаштириш ва таҳлили бўйича менежери Liang Shuai бор эди.
Жиззах вилоятида автомобилсозлик энг пешқадам драйверлардан бирига айланмоқда.
Ҳозирда вилоятда ишлаб чиқарилаётган “KIA”,“LADA”,“RENAULT” автомашиналар билан биргаликда Хитойнинг “Chery Automobile” компанияси томонидан Chery бренди остида автомобиллар конвейердан чиқиб, “BYD” бренди остида электромобиллар ишлаб чиқариш техналогиялари вилоятда ўрнатилмоқда.
Бугунги кунда вилоятда “ADM JIZZAKH” МЧЖ томонидан “Chery International” компанияси билан ҳамкорликда енгил ва тижорат автомобильларини ишлаб чиқариш ташкил этилиб, ҳудуди 42,5 гектар, лойиҳа қиймати 80 млн АҚШ доллари бўлган қуввати 20 минг дона Chery автомобиллар ишлаб чиқариш режалаштирилган.
Йиллик бюджетга тушум 95-125 млрд сўм атрофида бўлиб, корхона ўзини-ўзи қоплаш муддати 5 йил ва 80 та янги иш ўринлари яратилади.
Жиззах вилояти ҳокими Эргаш Салиев Chery International компанияси делегацияси вакиллари билан келгусида амалга ошириладиган ишлар юзасидан фикр мулоҳазалар алмашишди.
Сайт ишлаб чиқиш жараёнида. Келтирилган ноқулайликлар учун узр сўраймиз!