» » Жиззахда йиғиладиган Chery автомашиналари сотуви бошланди

Жиззахда йиғиладиган Chery автомашиналари сотуви бошланди

05 ноябрь 2022 г 1 904 Комментарии: 0

Тошкентда Chery бренди автомобилларининг расмий тақдимоти бўлиб ўтди.

Тадбирнинг кириш қисмидан кейин, Ўзбекистон бозори учун янги бўлган моделлар тақдим этилди, сўнгра барча хоҳловчилар ўзларини қизиқтирган саволларига жавоб олиш имконига эга бўлди.

Иштирокчиларнинг эътиборига учта модель тақдим этилди - Tiggo 7 Pro, Tiggo 8 Pro va Tiggo 8 Pro Max моделлари. Уларнинг ишлаб чиқарилиши Жиззах вилоятида жойлашган ADM-Жиззах заводида ташкил этилган. Лойиҳани маҳаллий Roodell компанияси амалга оширади.

Chery Automobile Co 1997 йилда Хитойда ташкил этилган. Компания автомобилларни 80 дан ортқ мамлакат ва минтақага экспорт қилади, Хитойдан ташқарида 10 та завод, 1500 дан ортиқ чет эл дилерлик марказлари ва хизмат кўрсатиш марказларига эга. Сўнги 18 йилдан буён Chery енгил автомобиллар экспорти бўйича Хитойда биринчи ўринни эгаллаб келмоқда.

Эътиборли жиҳати, АДМ Жиззах заводида йиғиладиган Chery 8 Pro Max автомобиллари учун кафолат муддати 5 йил ёки 150 000 километрни ташкил этади.

Chery автомобиллари ўзбекистонлик харидорлар учун қуйидаги нархларда таклиф этилмоқда:

Tiggo 7 Pro
Кафолат муддати 5 йил ёки 150 000 км
- Luxury 299 900 000
- Premium 331 900 000

Tiggo 8 Pro
Кафолат муддати 5 йил ёки 150 000 км
- Comfort 356 900 000
- Luxury 396 900 000

Tiggo 8 Pro Max
Кафолат муддати 7 йил ёки 200 000 км
- Premium 466 900 000

скачать dle 12.0

Похожие новости

Сайт ишлаб чиқиш жараёнида. Келтирилган ноқулайликлар учун узр сўраймиз!