» » Юртимизда терапия ва тиббий реабилитация бўйича қандай янги амалиётлар йўлга қўйилмоқда?

Юртимизда терапия ва тиббий реабилитация бўйича қандай янги амалиётлар йўлга қўйилмоқда?

23 октябрь 2023 г 256 Комментарии: 0

Баҳромжон Аляви, Республика ихтисослаштирилган терапия ва тиббий реабилитация илмий-амалий тиббиёт маркази директори:

— Муассасамиз ички касалликлар, хусусан, юрак-қон томир, ошқозон-ичак, нафас олиш тизими ва ревматологик хасталикларни даволаш, олдини олиш ҳамда реабилитация қилишга ихтисослашган.

Бу ерда республика даражасида 20 турдаги юқори технологик операциялар, вилоят миқёсида 20 ҳамда туман даражасида 15 турдаги янги даволаш ва диагностика усуллари жорий қилинди.

Натижада йилига 500 минг нафар аҳолига ўз яшаш ҳудудида малакали тиббий хизмат кўрсатиш имконияти юзага келди.

Хусусан, ўтган йили 172 нафар мутахассисимиз томонидан вилоятларга борган ҳолда, 9824 нафар беморга амалий ёрдам кўрсатилди.

Телетиббиёт орқали 1289 нафар беморга тиббий ёрдам кўрсатиш бўйича онлайн консультациялар ва 1032 нафар фуқарода консилиумлар олиб борилди.

Марказда илк бор ўсимталарнинг микротўлқин абляцияси, муассасанинг Бухоро филиалида диабетик оёқ синдромида транслюминал балон ангиопластикаси амалиётлари жорий этилди.

Президентимизнинг тегишли топшириқлари асосида 2023-2026 йиллар давомида:

Ҳудудларда 500 нафар, марказда 100 нафар ва хорижда 30 нафар мутахассис малака ошириб, 50 турдаги янги амалиётлар ўзлаштирилади.

Жойларда ташкил қилинадиган тиббий кўрикларда 15 минг нафар аҳоли чуқурлаштирилган тиббий кўрикдан ўтказилиб, хасталик аниқланган беморларга ҳудуднинг ўзида амбулатор ва стационар ёрдам кўрсатилади.

Марказда илк бор ўсма касаллиги (қалқонсимон без тугунчалари)нинг микротўлқин жарроҳлик амалиёти, Бухорода диабетик тўпиқда баллон ангиопластикаси йўлга қўйилади. Натижада йилига 300 нафар беморнинг юқори технологик операциялар учун хорижга боришига ҳожат қолмайди.

Қорақалпоғистон Республикаси, Андижон, Бухоро, Жиззах, Тошкент ва Хоразм вилоятларида гастроэнтерологик, Сирдарё, Навоий, Самарқандда ревматологик касалликларни эрта аниқлаш ва реабилитация қилишнинг замонавий усуллари амалиётга татбиқ этилади.

Жойларда COVID-19 инфекцияси асоратлари профилактикаси ва эрта реабилитацияси жорий қилиниб, йилига 12 минг нафар аҳолига ҳудудларнинг ўзида тиббий ёрдам кўрсатиш имконияти яратилади.

Натижада беморлар орасида касалликлар асоратларини 20 фоизгача, ногиронликни эса 30 фоизгача камайтиришга эришилади.

скачать dle 12.0

Похожие новости

Сайт ишлаб чиқиш жараёнида. Келтирилган ноқулайликлар учун узр сўраймиз!