Жиззах вилояти ҳокимлиги » Янгиликлар » Саттор Усмоновнинг 100 йиллиги муносабати билан Зоминда тадбир ўтказилди
26 октябрь 2023 г 522 Комментарии: 0
Зомин туманида машҳур чўлқувар, миришкор деҳқон, донгдор пахтакор, қишлоқ хўжалиги ишлаб чиқариши соҳасидаги тенгсиз ташкилотчи, эл орасида “афсонавий қаҳрамон” дея ном қозонган Саттор Усмоновни ёрқин хотирасини ёдга олиниб, 100 йиллиги ўтказилди.
Тадбирда вилоят ҳокими Эргаш Салиев сўзга чиқиб, Саттор Усмоновнинг қилган ишлари ва фаолияти ҳақида сўз юритди.
Саттор Усмонов қишлоқ хўжалиги соҳасида узоқ йиллар самарали меҳнат қилиб, қишлоқ хўжалигида адирликларга сув чиқариб, узумчилик ва боғдорчиликни ташкил этди ва томчилатиб суғориш усулини республикада биринчи бўлиб жорий этган инсонлардан биридир.
Мустақиллигимизнинг илк кунларидан бошлаб, қишлоқ хўжалиги соҳасини ривожлантиришда олиб борилган кенг кўламли ислоҳотларда бевосита иштирок этган ва соҳа тараққиётига салмоқли ҳисса қўшган.
У киши бошқарган хўжаликлар ва туманлар нафақат вилоятда, балки, мамлакат миқёсида пахта ва бошқа қишлоқ хўжалиги экинларидан мўл ва сифатли ҳосил етиштирди.
Ҳалол ва фидокорона меҳнатлари учун ўндан ортиқ орден ва медаллар билан мукофотланди.
Саттор Усмонов ўз халқининг ҳақиқий ва суюкли фарзанди эди. У Жиззах халқини севиб яшади ва 60 йилдан ошиқ вақт давомида сидқидилдан хизмат қилди.
Вилоят ҳокимлиги Ахборот хизмати
Сайт ишлаб чиқиш жараёнида. Келтирилган ноқулайликлар учун узр сўраймиз!