» » Халқ депутатлари вилоят Кенгашининг қирқ саккизинчи сессияси ўтказилди

Халқ депутатлари вилоят Кенгашининг қирқ саккизинчи сессияси ўтказилди

27 октябрь 2023 г 379 Комментарии: 0

Жиззах вилояти ҳокимлигида Халқ депутатлари вилоят Кенгашининг қирқ саккизинчи сессияси ўтказилди.

Сессияда халқ депутатлари вилоят Кенгаши депутатлари, вилоят ҳокими ўринбосарлари ва мутасадди ходимлари, секторлар, ташкилот ва корхоналар раҳбарлари, оммавий-ахборот воситалари вакиллари иштирок этди.

Сессияни Халқ депутатлари вилоят Кенгаши раиси, вилоят ҳокими Эргаш Салиев олиб борди. Сессия кун тартибига олтита масала киритилди.

Дастлаб, вилоятдаги сектор раҳбарларининг ҳудудларни ижтимоий-иқтисодий ривожлантириш, инфратузилма объектларини ривожлантириш, “Темир дафтар”, “Аёллар дафтари”, “Ёшлар дафтари” асосида амалга оширилаётган ишлар бўйича ҳисоботларини эшитилди.

Шундан сўнг, “Инсонга эътибор ва сифатли таълим йили” давлат дастурининг ҳудудда бажарилишининг бориши ҳамда соҳа йўналишларида амалга оширилаётган ишлар юзасидан вилоят ҳокими ўринбосарлари ахборот беришди.

Сессия кун тартибида вилоятда ҳуқуқбузарликларни олдини олиш ва уларнинг профилактикаси ҳолати тўғрисида, Халқ қабулхонаси томонидан секторлар ва ҳудуддаги ташкилотлар раҳбарлари фаолияти, мурожаатлар билан ишлаш ҳолати бўйича, Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2022 йил 4 апрелдаги “Автомобиль йўлларида инсон хавфсизлигини ишончли таъминлаш ва ўлим ҳолатларини кескин камайтириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги ПҚ-190-сон ва Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2022 йил 12 июлдаги ПҚ-316-сон 2022—2026 йиллар давомида амалга оширилиши мўлжалланган «Хавфсиз ва равон йўл» умуммиллий дастурини тасдиқлаш тўғрисида қарорларининг ижроси тўғрисида ахборотлар ва вилоят бюджетининг қўшимча манбалардан фойдаланиш тўғрисидаги масалалар кўриб чиқилди.

Халқ депутатлари вилоят Кенгашининг қирқ саккизинчи сессияси кун тартибига киритилган масалалар юзасидан тегишли қарорлар қабул қилинди.

Вилоят ҳокимлиги Ахборот хизмати

скачать dle 12.0

Похожие новости

Сайт ишлаб чиқиш жараёнида. Келтирилган ноқулайликлар учун узр сўраймиз!