» » Жиззахда «Солиқчи-кўмакчи» тамойили амалда

Жиззахда «Солиқчи-кўмакчи» тамойили амалда

03 ноябрь 2023 г 222 Комментарии: 0

Жиззахда тадбиркорлик субъектларига «Солиқчи-кўмакчи» тамойили асосида кўрсатилаётган амалий кўмак ўз самарасини бермоқда. Жумладан, ҳудудда қўшимча янги иш ўрни яратилиши ҳамда буджетга қўшимча маблағ келиб тушишига хизмат қилаётир.

Хусусан, жорий йилнинг 9 ойи учун белгиланган 1 триллион 514 миллиард 100 миллион сўм прогноз режаси 1 триллион 754 миллиард 800 миллион сўмга ошириб бажарилиб, фоиз ҳисобида 115,9 фоизни ташкил этмоқда.

Даромадлар ўтган йилнинг мос даврига нисбатан 531 миллиард 500 миллион сўмга кўпайган ёки 143,4 фоизга ўсган.

Янгича – «тадбиркорбай» тизими асосида 4 босқич ва 9 та йўналишда тадбиркорларга тизимли кўмак кўрсатиш йўлга қўйилган.

«Ҳаракатлар режаси»га мувофиқ жорий йилнинг ўтган даврида 1159 та янги ташкил қилинган тадбиркорлик субъектларнинг юридик манзилига борган ҳолда уларнинг раҳбар ва ҳисобчиларига учрашган ҳолда қонун бузилишларидан сақлаш мақсадида солиқ маъмурчилиги тўғрисида тушунтиришлар берилди.

Сегментлаш натижасида 8470 та тадбиркорлик субъектларнинг муаммолари бўйича ўрганиш ўтказилиб, солиқ органларига алоқадор 8267 та тадбиркорлик субъектларига амалий ёрдам берилиб, камчиликлари бартараф қилинди.

Жумладан, ортиқча харажатлар ва қонун бузилишларидан сақлаш мақсадида 4956 та тадбиркорлик субъектларининг солиқ ҳисобот-китобларини тўлдириб, электрон юборишда кўмаклашилди.

скачать dle 12.0

Похожие новости

Сайт ишлаб чиқиш жараёнида. Келтирилган ноқулайликлар учун узр сўраймиз!