» » Жиззах вилоят 1-сектор раҳбарининг оммавий сайёр қабули ўтказилди

Жиззах вилоят 1-сектор раҳбарининг оммавий сайёр қабули ўтказилди

06 ноябрь 2023 г 404 Комментарии: 0

Жиззах вилояти 1-сектор раҳбарининг «Боғдон» маҳалласида жойлашган 30-сон маданият марказида аҳоли билан оммавий сайёр қабули ўтказилди.

Қабулда сектор раҳбарлари, вилоят ва туман ҳокими ўринбосарлари, аҳоли муаммоларини ҳал этиш бўйича ишчи гуруҳ аъзолари, ҳоким ёрдамчилари, маҳалла раислари ва вилоят ҳамда тумандаги ташкилот ва муассасалар раҳбарлари иштирок этишди.

Сайёр қабулни Ўзбекистон Республикаси Президентининг Жиззах вилоят Халқ Қабулхонаси мудири Байрамбек Узоқов кириш сўзи билан очиб, жисмоний ва юридик шахсларнинг қонуний манфаатларини ҳимоя қилиш, мансабдор шахсларнинг мурожаатлари билан ишлаш борасидаги масъулиятини янада ошириш масаласига тўхталиб ўтди. Фуқароларнинг мурожаатлари эътиборсиз қолмаслиги, уларнинг барча саволларига вилоят корхона, ташкилот, муассасаларнинг раҳбарлари очиқ ойдин жавоб беришлари, туманни ижтимоий иқтисодий ривожлантириш борасидаги вазифалар бажарилиши, муаммоларни бартараф этиш чоралари кўрилишини таъкидлаб ўтди.

Оммавий қабулда вилоят ҳокими биринчи ўринбосау Абдували Мустанов иштирок этиб туманда амалга оширилаётган ишлар ҳақида маълумот бериб ўтди.
Фориш туманида 2023 йилда дастурлар доирасида 83 та объектларда 149,8 млрд. сўмлик қурилиш таъмирлаш ишлари амалга оширилиши кўзда тутилган. Биргина туман марказий шифохонасида 1,7 млрд. сўмга канализация тармоғи, 100 кубометр ҳажмли иншоот қурилади. «Қўлба» маҳалласида 2,5 км ичимлик сув тармоғи ва 1 та иншоот қурилади. «Учма» маҳалласида 19-сонли, «Илонли» маҳалласида 43-сонли, «Оқтепа» маҳалласида 30-сонли умумтаълим мактаблари жорий таъмирланди ва реконструкция қилинди. Амалга оширилаётган бу каби бунёдкорлик ишларини яна кўплаб келтириш мумкин.

Қабулга келган фуқароларга қулайлик яратиш ва иш жараёнини сифатли ва тезкор ташкил этиш учун вилоят ҳокими ўринбосарлари, вилоят ташкилотлари ва бошқармалари раҳбарларидан иборат ишчи гуруҳлари тузилиб, фаолият олиб борди.

Фориш туманида бўлиб ўтган вилоят 1-сектор раҳбарининг сайёр қабулида фуқаролар томонидан 58 та масалалар бўйича 41 та мурожаатлар бўлди.

Мурожаатлар бўйича тегишли ташкилот раҳбарларига топшириқлар берилиб, ижроси назоратга олинди.

Вилоят ҳокимлиги ахборот хизмати 

скачать dle 12.0

Похожие новости

Сайт ишлаб чиқиш жараёнида. Келтирилган ноқулайликлар учун узр сўраймиз!