» » Пахтакор туманида Давлат хизматчиларига ўқув ташкил этилди

Пахтакор туманида Давлат хизматчиларига ўқув ташкил этилди

07 ноябрь 2023 г 202 Комментарии: 0

Пахтакор туманидаги давлат фуқаролик хизматчилари иштирокида «Давлат фуқаролик хизматига очиқ йўл мавжуд қонунчилик ҳужжатлари ва имкониятлар» мавзусида очиқ мулоқот ўтказилди.

Очиқ мулоқатда туманда фаолият кўрсатаётган давлат фуқаролик хизматчилари иштирок этишди ва қуйидаги масалалар муҳокама қилинди:
-«Давлат фуқаролик хизмати тўғрисида»ги Қонун;
-Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг «Давлат фуқаролик хизматчилари томонидан одоб-аҳлоқ қоидаларига риоя этилишини таъминлаш бўйича қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида»ги 595-сонли қарори;
- Ўзбекистон Республикаси Коррупцияга қарши курашиш агентлигининг «Давлат фуқаролик хизматчиси томонидан хизмат сафарлари, халқаро ва бошқа расмий тадбирлар муносабати билан олиниши мумкин бўлган совға қиймати, шунингдек, уни тасарруф этиш тартиби тўғрисидаги» 54-сонли буйруғи мазмун-моҳияти тушунтириб берилди.

Пахтакор тумани ҳокимлигида Ўзбекистон Республикасининг «Давлат фуқаролик хизмати тўғрисида»ги қонуни мазмун моҳияти, давлат фуқаролик хизматчиларига берилаётган имтиёз ва ваколатлар ҳамда юзага келаётган ижтимоий муносабатларни тартибга солувчи нормалар ҳақида тушунтиришлар берилди. Шунга кўра, давлат фуқаролик ҳизматига кириш асослари ва чеклов, Давлат фуқаролик хизматчисининг фаолияти тугатишга сабаб бўладиган сабаблар, жумладан лавозимни эгаллаши учун ёлғон ахборот тақдим этилганлиги, коррупцияга оид ҳуқуқбузарлик содир этилганлиги, фуқароликни йўқотиш каби сабаблар айтиб ўтилди.

Хусусан, Ўзбекистон Республикасининг Фуқаролиги тўғрисидаги қонунга асосан, шахс чет давлатнинг ҳарбий хизматига, хавфсизлик органларига, ҳуқуқни муҳофаза қилувчи органларига, давлат ҳокимияти ва бошқаруви органларига хизматга кирганлиги оқибатида йўқотиши мумкинлиги ушбу харакат учун хатто жиноий жавобгарлик кўзда тутилганлиги ҳақида таъкидлаб ўтилди.

Ўқув семинари якунида семинар иштирокчиларнинг саволларига жавоблар берилди

скачать dle 12.0

Похожие новости

Сайт ишлаб чиқиш жараёнида. Келтирилган ноқулайликлар учун узр сўраймиз!