Жиззах вилояти ҳокимлиги » Янгиликлар » Бош прокурорнинг ўринбосари Зафаробод туманида куз-қиш мавсумини беталофат ўтказиш бўйича қилинаётган ишлар билан танишди
08 ноябрь 2023 г 307 Комментарии: 0
Ўзбекистон Республикаси Бош прокурорининг ўринбосари Самадов Салом томонидан Зафаробод туманида куз-қиш мавсумини беталофат ўтказиш, аҳолида норозилик кайфияти юзага келишининг олдини олиш, муаммоли вазиятларни тезкор ва одилона ҳал қилиш, осойишталикни сақлаш борасида олиб борилаётган ишлари билан танишди.
Жумладан, Зафаробод туманидаги ижтимоий соҳа объектлари қозонхоналарнинг мавсумга тайёргарлиги, иситиш тизимларининг аҳволи, аҳолига яратилган шарт-шароитлар билан яқиндан танишди.
Бундан ташқари ўрганиш давомида аниқланган камчиликлар ва муаммолар юзасидан уларни бартараф этиш бўйича вилоят ва туман масъуллларига тегишли кўрсатма ва топшириқлар берилди.
Сайт ишлаб чиқиш жараёнида. Келтирилган ноқулайликлар учун узр сўраймиз!