» » Венгриянинг Ўзбекистондаги фавқулодда ва мухтор элчиси Жиззахга келди

Венгриянинг Ўзбекистондаги фавқулодда ва мухтор элчиси Жиззахга келди

09 ноябрь 2023 г 662 Комментарии: 0

Жиззах вилояти ҳокими Эргаш Салиев вилоят ҳокимлигида Венгриянинг Ўзбекистондаги фавқулодда ва мухтор элчиси Йожеф Рожа бошчилик делегация аъзоларини қабул қилди.

Вилоят ҳокими Эргаш Салиев музокаралар давомида вилоятнинг иқтисодий-ижтимоий ва инвестиция салоҳияти ҳамда ҳудудларда амалга оширилаётган инвестиция лойиҳалари бўйича тушунчалар бериб, вилоятнинг асосий драйвер соҳалари бўлган автомобилсозлик, текстил, қурилиш материаллари ишлаб чиқариш, қишлоқ хўжалиги, туризм соҳасида инвестиция лойиҳаларни хусусида сўз юритди.

Бугунги кунда Венгрия давлати билан савдо-иқтисодий ҳамкорликлар соҳасида кўплаб ишлар амалга оширилмоқда.

Жумладан, 2022 йилнинг октябрь ойида вилоят делегацияси Венгрияга ташриф буюриб, вилоят ҳокимлиги Венгрия тадбиркорлари билан умумий қиймати 19,5 млн долларлик 8 та савдо ва инвестиция келишувларни амалга ошириш бўйича келишувларга эришилганди.

Бугунги кунда мазкур келишувларни амалга ошириш бўйича бир қатор ишлар амалга оширилмоқда.

2021 йилнинг май ойида Венгриянинг Бош вазири маслаҳатчиси Мартон Надь бошчилигидаги делегация вилоятга ташриф буюрди. Ташриф давомида ўзаро савдо-иқтисодий ҳамкорлик алоқаларини ривожлантириш, ижтимоий соҳаларда тажриба алмашинувини ташкил этиш бўйича музокаралар олиб боришди.

Жорий йилнинг 26 октябрь санасида Жиззах вилояти ҳокимлиги Дьёр-Мосон-Шопрон (Венгрия) вилояти раҳбарияти билан ҳудудлараро ҳамкорликни йўлга қўйиш бўйича музокаралар ўтказди.

Музокаралар давомида автомобил саноати доирасида ҳамкорлик қилиш ва Жиззахда ишлаб чиқариладиган базальт маҳсулотлари, қишлоқ хўжалиги маҳсулотлари, текстил ва озиқ-овқат маҳсулотларини Венгрия бозорларига етказиб бериш юзасидан ҳамкорликлар қилишга келишиб олинди. Жорий йилнинг тўртинчи чорагида Дьёр-Мосон-Шопрон вилояти расмий делегациясининг Жиззах вилоятига ташрифи кутилмоқда.

Ўз ўрнида элчи Йожеф Рожа ҳам Жиззах вилоятини бугунги салоҳияти ҳақида тўхталиб ўтар экан, икки давлат ўртасидаги ҳамкорликни юқори баҳолади.

Делегация аъзолари дастлаб, IT-Park Жиззах вилояти филиали ҳамда вилоят ҳокимлиги Анжуманлар саройи билан яқиндан танишишди.

Жиззах шаҳридаги Вилоят марказий кутубхонаси, "Sambhram" университети, Президент мактаби ҳамда “Киберспорт арена” ҳам кўздан кечирилди.

Вилоят ҳокимлиги Ахборот хизмати 

скачать dle 12.0

Похожие новости

Сайт ишлаб чиқиш жараёнида. Келтирилган ноқулайликлар учун узр сўраймиз!