» » Янгиобод туманида давлат хизматчилари учун очиқ мулоқот ўтказилди

Янгиобод туманида давлат хизматчилари учун очиқ мулоқот ўтказилди

15 ноябрь 2023 г 332 Комментарии: 0

Янгиобод туманида «Давлат фуқаролик хизматига очиқ йўл: мавжуд қонунчилик ҳужжатлари ва имкониятлар» мавзусида очиқ мулоқот бўлиб ўтди.

Тадбир қатор қонунчилик ҳужжатларининг мазмун-моҳиятига бағишланиб, унда туманда фаолият кўрсатаётган давлат фуқаролик хизматчилари иштирок этишди.

Жумладан, очиқ мулоқот давомида:

▫️«Давлат фуқаролик хизмати тўғрисида»ги Қонуни;

▫️Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг «Давлат фуқаролик хизматчилари томонидан одоб-ахлоқ қоидаларига риоя этилишини таъминлаш бўйича қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида»ги 595-сонли қарори;

▫️Ўзбекистон Республикаси Коррупцияга қарши курашиш агентлигининг «Давлат фуқаролик хизматчиси томонидан хизмат сафарлари, халқаро ва бошқа расмий тадбирлар муносабати билан олиниши мумкин бўлган совға қиймати, шунингдек, уни тасарруф этиш тартиби тўғрисидаги» 54-сонли буйруғи мазмун-моҳияти тушунтириб ўтилди.

скачать dle 12.0

Похожие новости

Сайт ишлаб чиқиш жараёнида. Келтирилган ноқулайликлар учун узр сўраймиз!